date
views 1 185

Рамзан Қодиров АҚШга мурожаат қилди

Рамзан Қодиров АҚШга мурожаат қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Қўшма Штатларга Украина Қуролли Кучлари асирлари эвазига унинг қариндошларига нисбатан жорий қилинган санкцияларни бекор қилишни таклиф қилди.

Қодиров Грознийга бир кун олдин келган америкалик собиқ разведка ходими Скотт Риттерга асирлар рўйхатини топширган.

Қодировнинг қайд этишича, Чеченистонда Луганск ва Донецкдан олиб кетилган маҳбуслар бор.

«Aгар улар онамдан, қизларимдан ва бегуноҳ одамлардан, отларимдан... санкцияларни олиб ташлашса, кейин биз бу асирларни топширамиз. Менга майли янги санкциялар жорий этинг», деди Қодиров.

«Aгар сиз ушбу шартларга риоя қилсангиз, 20 нафар аскар ўз уйларига қайтади», деган чечен етакчиси.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров АҚШга мурожаат қилди