08:40 / 02.02.2024
133

Европа Иттифоқи Украинага 50 млрд евро миқдорида ёрдам кўрсатади

Европа Иттифоқи Украинага 50 млрд евро миқдорида ёрдам кўрсатади
Украина Венгрия билан бир неча ҳафта давом этган қизғин музокаралардан сўнг Европа Иттифоқидан 50 миллиард евролик ёрдам олади. Венгрия бош вазири Орбан Брюссел билан зиддият туфайли бу қарорга вето қўйган эди. Европа Иттифоқи иккита муросага келишиб олди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.

Евроиттифоқ бюджетидан 50 миллиард евро миқдорида узоқ муддатли ёрдам кўрсатишга келишиб олинди, буни барча 27 давлат раҳбарлари маъқуллади. Бу Украина учун барқарор, узоқ муддатли молиялаштириш имконини беради. Европа Иттифоқи Украинани қўллаб-қувватлашда етакчилик ва масъулиятни ўз зиммасига олади. Биз нима хавф остида эканини биламиз”, — дейди Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел.

Овоз беришдан олдин Европа Иттифоқи раҳбарияти ва мамлакат раҳбарлари Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирокида маслаҳатлашувлар ўтказган. Reuters хабарига кўра, улар сиёсатчига босимни кучайтириб, уни Россия ва Украина ўртасидаги можарода позиция танлашни таклиф қилган.

Орбаннинг ўзи саммитга келганида журналистлар билан гаплашмаган ва кейинчалик Франция, Германия, Италия раҳбарлари ва Европа Иттифоқининг юқори мартабали амалдорлари билан “тасодифий эрталабки суҳбат” ўтказган. Орбан расмий овоз бериш учун залда ҳозир бўлган.

Европа Иттифоқи икки муросага келишиб олди, деб ёзади Guardian: икки йилдан кейин Европа комиссияси харажатларни ўрганади ва қонун устуворлиги механизми бўйича “қўшимча чора” қабул қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё