21:11 / 02.02.2024
134

Виктор Орбан: “ЕИ берадиган 50 миллиард евро Украинанинг қуролланишига эмас, балки унинг иқтисодиётига йўналтирилади”

Виктор Орбан: “ЕИ берадиган 50 миллиард евро Украинанинг қуролланишига эмас, балки унинг иқтисодиётига йўналтирилади”
Фото: Google Images
Венгрия бош вазири Виктор Орбан Kossuth радиоси орқали Европа Иттифоқи бюджетидан ажратиладиган 50 миллиард евро Украинани қуроллантиришга эмас, балки унинг иқтисодиётини тиклашга сарфланишини айтди. Унинг сўзларига кўра, Украина иқтисодиёти ҳозирда барбод бўлган.

Брюсселдаги йиғилишда ҳамма нарса тинчлик атрофида бўлиши керак, аввало, ўт очишни тўхтатиш, кейин эса тинчлик музокаралари учун саъй-ҳаракатларни амалга ошириш керак”, — деди Венгрия бош вазири.

Унинг сўзларига кўра, агар Қўшма Штатлар ва ЕИ Украинани молиялаштирмаса, унда “ҳаммаси тамом бўлади”, чунки мамлакатда “нафақалар, маошлар, шифохоналар — умуман ҳеч нарса” бўлмайди.

Февраль бошида Виктор Орбан Венгрия Европа Иттифоқи давлатларидан ўзига мўлжалланган ва кейинчалик музлатилган маблағлар Украинага юборилмаслиги ҳақида кафолат олганини айтган эди. Ҳозирда Венгрия учун мўлжалланган 30 миллиард евродан ортиқ маблағ Европа Иттифоқи ҳисобларида музлатилган ҳолда турибди.

ЕИ 2023 йил декабрида Венгрияга маблағ ажратишдан бош тортгани сабабли Виктор Орбан Украинага 50 миллиард евро миқдорида ёрдам ажратиш қарорига вето қўйди. 1 февраль куни ЕИ аъзолари Украинага маблағ ажратиш бўйича келишиб олдилар, бироқ ЕИ Венгрия учун маблағ ажратишдан яна бош тортди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё