Фото: Bota Cot News
Нидерландиянинг собиқ бош вазири Дрис ван Агт турмуш ўртоғи Евгения билан эвтаназиядан вафот этди. Бу ҳақда Guardian хабар берди.
Уларнинг иккаласи ҳам 93 ёшда бўлган. Бу Нидерландияда “икки томонлама эвтаназия” тенденциясининг бир қисми сифатида кўрилмоқда. Эр-хотиннинг эвтаназияси камдан-кам учраса-да, биринчи марта 2020 йилда кузатилган, ўшанда 26 киши ўз шериклари билан бир вақтнинг ўзида эвтаназия қилинган. Кейинги йили бу рақам 32 тага, 2022 йилда эса 58 тага етган.
Режиссёр Жерар Жонкман NОС телерадиокомпаниясига иккаласи ҳам жуда касал эканини, аммо “бир-бирисиз яшай олмаганини” маълум қилди.
Ван Агт 2019 йилда мияга қон қуйилишидан кейин тўлиқ тузалмаган. Эвтаназия Нидерландияда 2002 йилдан бери олтита шарт бўйича қонуний ҳисобланади. Эвтаназияда беморга шифокор назорати остида ўлимга олиб келадиган дори дозаси юборилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Истеъфодаги подполковник: Украина ҳарбийлари ярадор хизматдошларини ташлаб, қочиб кетишди
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади
Нима учун Лос-Анжелес ёнмоқда?
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?