Ван И Фото: Johannes Simon / Getty Images
Хитой бошқа ҳеч бир давлатга қарши ядро қуролини биринчи бўлиб қўлламайди, деди Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Мюнхен хавфсизлик конференциясида.
«Биз бутун дунёга Хитой ядро қуролига эга бўлмаган давлатларга қарши ундан фойдаланмаслигини очиқ айтдик. Шунингдек, биз ҳеч қайси давлатга қарши ядро қуролидан биринчи бўлиб фойдаланмаймиз», деди вазир.
Шунингдек, у Хитой раҳбарияти ядро қуроли можаро бошлаш учун ишлатилмаслиги керак, деб ҳисоблашини эслатди. Вазирнинг сўзларига кўра, Пекин глобал хавфсизликни таъминлаш бўйича барча халқаро мажбуриятларини бажаради.
Ван И, шунингдек, мамлакат расмийлари Украинадаги инқироз ривожланишига «қўл қовуштириб» қараб турмаслигини таъкидлади. Пекин потенциал тинчлик музокараларини ташкил этишда ёрдам бериш ниятида.
Хитой ядровий доктринасида ядро қуролидан огоҳлантириш мақсадида фойдаланиш мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган. Дунёда Ҳиндистон ҳам шундай позицияга эга.
«Янги даврда Хитойнинг миллий мудофааси» номли стратегик режалаштириш ҳужжатида Пекин ядро қуролига эга бўлмаган давлатларга қарши ундан фойдаланиш ниятида эмаслиги ва умуман олганда «ядро қуролини тўлиқ тақиқлаш ва йўқ қилиш тарафдори» эканлиги таъкидланган.
Шунингдек, Пекин қуролланиш пойгасига киришиш ниятида эмаслиги ва ўзининг ядровий салоҳиятини миллий хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган минимал даражада ушлаб туришга интилаётгани айтилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади