Фото: Reuters
АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп фуқаровий фирибгарлик иши бўйича 454 миллион доллар тўлаши керак. Тўловга аввалроқ қўйилган 354,9 миллион доллар жарима ва фоизлар киради. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.
Ҳаммаси бўлиб, Trump Organisation’даги фирибгарлик иши бўйича барча айбланувчилар 464,6 миллион доллар тўлашлари керак. Хусусан, собиқ президентнинг ўғиллари – кичик Дон Трамп ва Эрик Трампга фоизни ҳисобга олган ҳолда 4,7 миллион доллардан ажратилган. Ҳар куни, собиқ раҳбарнинг жаримаси ҳисобига умумий суммага 114 минг доллар фоиз қўшилади.
Нью-Йорк суди февраль ойи ўрталарида Дональд Трампни фирибгарликда айбдор деб топган. Судья собиқ президентни жаримага тортиб, унга уч йилга Нью-Йоркдаги исталган корпорацияда ходим ёки директор лавозимида ишлашни тақиқлаган. Трамп суд қарори устидан шикоят қилмоқчи. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!