23:36 / 28.02.2024
159

Венгрияда учдан ортиқ фарзанди бор аёллар солиқдан умрбод озод қилинади

Венгрияда учдан ортиқ фарзанди бор аёллар солиқдан умрбод озод қилинади
Фото: everymum.ie
Венгрияда аёллар тўрт ёки ундан ортиқ фарзанди бўлса, умрбод солиқдан озод қилинади. Бу 2015 йилда бошланган иқтисодий рағбатлантириш пакетининг бир қисми бўлиб, аёлларни кўпроқ фарзанд кўришга ундайди. Бу ҳақда The National News хабар берди.

Хабарга кўра, имтиёзлар қаторига уй-жой бўйича ёрдам, фоизсиз кредитлар ва ипотека чегирмалари ҳам киради. 2020 йил февраль ойидан бошлаб Венгрияда бепул сунъий уруғлантириш ёки ЭКО усули йўлга қўйилган.

Венгрия бош вазири Виктор Орбан туғилиш даражасини мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга бўлган масала деб эълон қилди. Венгрияда, бошқа кўплаб ривожланган мамлакатлар сингари, аҳоли сони камайиб бормоқда, туғилиш даражаси ҳар бир аёлга атиги 1,45 болани ташкил этади, бу аҳоли сонини сақлаб қолиш учун зарур бўлган 2,1 дан анча паст.

Ечимлардан бири иммиграция, аммо Орбан буни Венгрия учун экзистенсиал таҳдид сифатида рад этади.

Иммиграция капитуляция демакдир”, — деди у. Вазир “Венгрия болаларини” хоҳлаши ва ечим “иммиграция эмас, балки туғилиш” эканини айтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё