Турли университетлардаги илмий гуруҳлар ҳайвонлар тилини тушунадиган нейротармоқлар ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда. Бунинг учун ҳозирда маълумотлар базаси тўпланяпти. Улар асосида сунъий интеллект ҳайвонларнинг ҳаракати, овози ва юз ифодасига қараб нима демоқчи эканлигини аниқлаб беради.
Фото: Mykaleidoscope
Тадқиқотчилар яқин 3 йил ичида ушбу соҳада катта муваффақиятга эришиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бундай нейротармоқнинг яратилиши кўплаб уй ҳайвони эгаларининг орзусини рўёбга чиқаради.
Яна бир лойиҳа Линкольн университети олимлари томонидан амалга оширилмоқда. Улар сунъий интеллект ёрдамида мушук ва кучукларнинг мимикаси ва овозини таснифлаб, таржима қилиб беради.
Фото: Catalog photo
CEТI номли лойиҳа жамоаси эса китларнинг тилини шифрлаш устида тадқиқот ўтказмоқда. Мутахассислар китлар яшаш жойларига махсус микрофонлар ўрнатиш орқали уларни кузатади. Бугунги кунга келиб баъзи товушлар кетма-кетликларини 95 фоиз олдиндан башорат қилиш мумкин. Аммо китлар айнан нима ҳақида гаплашаётганини тушуниш узоқ йиллик изланишларни талаб этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди