Фото: AP News
Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг айтишича, Украинадаги можарода вақт Россия фойдасига ишламоқда. Киев ва уни қўллаб-қувватлаётган Европа давлатлари қийин аҳволда қолган. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
Венгрия етакчисига кўра, Европа давлатлари Украинадаги можарони ўзларига нисбатан таҳдид сифатида қабул қилган. Улар қўллаётган урушда эса вақт Украина фойдасига ишламаяпти. Шунинг учун Орбан можарони тезда тугатишни таклиф қилган.
"Биз, европаликлар, украинлар сингари урушда мағлуб бўлмоқдамиз. Бу вазиятдан чиқиш йўлини билмаймиз. Можарога ечим топиш борасида ҳеч қандай тасаввурга эга эмасмиз. Бу жуда жиддий муаммо", — деган Виктор Орбан.
Будапештдаги ҳукумат раҳбарига кўра, Венгрия Украина можаросига Украинада яшаётган 150 мингга яқин венгер аҳолисининг манфаатлари нуқтаи назаридан ёндашади. Урушга венгер миллий озчилик қатламининг ҳам сафарбар этилиши ҳамда уларнинг ҳалок бўлиши Венгрия учун ташвишланарли масала.
"Мен бу можарога на украиналиклар, ва на Путин нуқтаи назари билан қарайман. Ўзгалар фикри мени қизиқтирмайди. Мен ўз мамлакатим ва халқим манфаатларини ҳимоя қиламан", — деган Венгрия бош вазири. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди