
Фото: Oleksandr Latkun/imagebroker/IMAGO
Россияда Spread the sign халқаро имо-ишора тили луғатининг веб-сайти блокланган. Бу ҳақда 3 март, якшанба куни «Медиазона» интернет нашри ёзди. Блоклаш 19 феврал куни содир бўлди, дея таъкидлайди «Роскомсвобода» лойиҳаси. Веб-саҳифага киришни чеклашга айнан нима сабаб бўлгани аниқлаштирилмаган.
Сайтнинг асосий саҳифасидаги «Реклама» бўлимида рус тили танланса, 2022 йил 14 март куни Россия Биринчи каналининг кечки янгиликлар кўрсатувидан стоп-кадр пайдо бўлади. Ўшанда канал ходими Марина Овсянникова урушга қарши плакат билан жонли эфирга югуриб чиққанди. Бундан ташқари, тил сайтининг асосий саҳифасида рус ва инглиз тилларида «Урушни тўхтатинг» ёзуви билан Украина байроғи тасвири мавжуд.
Spread the sign луғати 2006 йилда Европа имо-ишора тили маркази нотижорат ассоциацияси лойиҳаси сифатида ишга туширилган. Ҳозирда у 31 та тилни танлаш имкониятини тақдим этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар