07:33 / 14.03.2024
261

“Толибон” Афғонистондаги иккита олтин конини тендерга қўйди

“Толибон” Афғонистондаги иккита олтин конини тендерга қўйди
Фото: Google Images
Афғонистондаги иккита олтин кони тендерга қўйилди. “Толибон” Тоғ-кон саноати вазирлиги маълумотларига кўра, аризалар 30 апрелгача қабул қилинади.

Улар Бадахшоннинг Шаҳри-Бузург ва Қундузнинг Қалъаи Зол вилоятларида жойлашган бўлиб, биринчисининг ҳудуди иккинчисига қараганда 15 баравар катта.

Бошқа бир пресс-релизда таъкидланишича, айни пайтда Тахар вилоятида – Рустак, Хўжа-Ғар, Калафғон, Ҳазор-Сумуч ва Даштиқалъа туманларида 2 мингдан ортиқ киши олтин қазиб олиш билан шуғулланаётган бўлиб, уларга 80 га яқин қазиб олишга рухсатномалар берилган.

Илгари Афғонистонда олтин қазиб олиш ноқонуний тарзда амалга оширилган, аммо “Толибон” даврида бу соҳада текширувлар ўтказилди, конлар ҳисоби юритила бошланди ва тадқиқотлар амалга оширилди.

Маълумот учун, ҳозирда Афғонистоннинг Намаки Об минтақасида олтин қазиб олиш бўйича Хитойнинг Afg-Chin Oil & Gas Ltd компанияси билан шартнома тузилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё