23:16 / 18.03.2024
202

Актриса Кара Делевиннинг Лос-Анжелесдаги 7 млн долларлик уйи ёниб кетди

Актриса Кара Делевиннинг Лос-Анжелесдаги 7 млн долларлик уйи ёниб кетди
Фото: Скй неwс
Британиялик актриса ва модел Кара Делевиннинг Лос-Анжелесдаги уйи таг-туги билан ёниб кетгани ҳақида ижтимоий тармоқларда айтиб берди. Ёнғин пайтида актриса Лондонда бўлган.

Бугун менинг юрагим синди. Бунга ишониш қийин. Ҳаётингизда бор нарсаларнинг қадрига етинг”, — деб ёзади Кара.

Фото: NBC Лос Анжелес
Умумий майдони 618 кв/метр бўлган ҳашаматли уй 15 март куни ёниб кетган. Ўт ўчирувчилар жума куни тонгда уйга етиб келган, аммо хонадоннинг аксарият қисми яроқсиз ҳолга келган эди. Бунга қисқа электр тармоғининг қисқа туташуви ҳамда кучли шамол сабаб бўлган.

Фото: CNN
Мазкур уйни актриса 2019 йилда харид қилган эди. Каранинг ота-онаси айтишига кўра, Лос-Анжелесдаги уй унинг “борлиғи” эди.

Фото: The Independent
Маълумотларга кўра, воқеа содир бўлган вақтда Кара Буюк Британияда ўтказилаётган “Кабаре” шоусида иштирок этаётган эди. Уйда актрисанинг мушуклари бўлган. Ўт ўчирувчи бригада уй ҳайвонларининг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё