Фото: “ТАСС”
Арманистонда қуролланган уч фуқаро Ереван шаҳридаги Нор-Норк полиция бошқармаси биносига бостириб киришга уринди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 17:00 да содир бўлган. Қуролланган шахслар гранатадан фойдаланган. Натижада уларнинг икки нафари тан жароҳати олиб, тиббий муассасага олиб кетилган.
Полиция бўлимига ҳужум қилган уч нафар шахсдан бири эса қўлга олинган.
“Полиция бўлимига ҳужум қилганларни қўлга олиш бўйича операция давомида махсус кучлардан ҳеч ким жабрланмади”, — дея хабар бермоқда Арманистон ИИВ.
ОАВнинг ёзишича, “Жанговар биродарлик” ташкилоти аъзолари полиция бўлимига бостириб кирган, 24 март куни эрталаб уларнинг 50 га яқин аъзоси ноқонуний қурол сақлашда гумонланиб ҳибсга олинганди. “Жанговар биродарлик” ташкилоти воқеага алоқадорлигини рад этган.
"Биз ҳар қандай шаклдаги террорчилик ҳаракатларини қоралаймиз ва фақат қонун доирасида фаолият юритамиз", — дейилади ташкилот баёнотида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой TikTok’ни Илон Маскка сотиши мумкин
Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди (видео)
Украина дронлари ва ракеталари Россиянинг уч ҳудудига ҳужум қилди
АҚШ Гренландияни сотиб олиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқди
Жо Байден якуний нутқида нималар деди?
Словакия бош вазири Зеленскийни газ транзити бўйича музокараларга таклиф қилди