Архив фото: Al Jazeera
АҚШнинг Киевдаги элчиси Брижит Бринк Россия Украина пойтахтини гипертовушли ракеталар билан нишонга олганини маълум қилди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.
“Киевда кучли портлашлар содир бўлди. Сўнгги 5 кун ичида Россия суверен давлатга қарши юзлаб ракета ва дронларни учирди. Украина ҳозир бизнинг ёрдамимизга муҳтож. Йўқотадиган бир лаҳзамиз ҳам йўқ”, — дейилади АҚШ расмийси хабарида.
Манбада айтилишича, гипертовушли ракеталар Киевнинг стратегик муҳим нуқталарига йўналтирилган. Қурбонлар сони ва етказилган зарар кўлами ҳали очиқланмаган.
Шунингдек, Украина ҳудудига Қримдан ҳам ракета ҳужуми бошланган. Украина ҳаво кучлари Россия томонидан босиб олинган Қрим яримороли томонидан ўнлаб ракета учирилишларини қайд этган. Ракеталардан иккитаси уриб туширилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)