date
views 178

НАТО Украина учун 100 миллиард долларлик жамғарма ташкил қилади

НАТО Украина учун 100 миллиард долларлик жамғарма ташкил қилади
Фото: Getty Images
Украина учун 100 миллиард долларлик НАТО жамғармаси 2024 йил июлигача тузилиши мумкин. Бу ҳақда алянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳафта баъзи мамлакатлар иккиланишига қарамай, жамғарма яратилишига ишончи комил, чунки узоқ муддатли ёрдам ҳозир ва урушдан кейин мамлакатнинг тикланиши учун жуда муҳимдир.

«Уруш тез орада тугашига ишонсак ва умид қилсак ҳам, келажакдаги тажовузни тўхтатиш учун Украинани узоқ йиллар давомида қўллаб-қувватлашимиз, унинг мудофаасини қуришимиз керак», деди Столтенберг.

Бироқ у Киев ҳам баъзи нарсаларда ён босишга мажбур бўлиши мумкинлигини инкор этмади.

«Охир-оқибат, Украина қандай муросага тайёрлигини ўзи ҳал қилиши керак, биз уларга музокаралар столида мақбул натижага эришадиган ҳолатда бўлиш имкониятини беришимиз керак», деди НАТО бош котиби.

У ҳозир Киевни ён босишга ундамаётганини ва «Украина ғалаба қозонганида» «ҳақиқий тинчликка» эришилишини қўшимча қилди.

Шимолий Атлантика алянси Украинани қўллаб-қувватлаш учун 100 миллиард долларлик жамғарма яратмоқчи. Йенс Столтенберг сўзларига кўра, ғоя Украинага ёрдам кўрсатиш юкини алянсга аъзо давлатлар ўртасида адолатли тақсимлашни таъминлашдан иборат.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » НАТО Украина учун 100 миллиард долларлик жамғарма ташкил қилади