121
Эрон Исроил томонидан вайрон қилинган элчихона ўрнига Сурия пойтахтида янги консуллик маркази очди
![Эрон Исроил томонидан вайрон қилинган элчихона ўрнига Сурия пойтахтида янги консуллик маркази очди](/uploads/posts/2024-04/2778f44649_kons-1iwxtajt.webp)
Фото: IRNA
Эрон ҳукумати Сурия пойтахти Дамашқда янги консуллик маркази очди. Бу ҳақда IRNA нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён 8 апрель куни Дамашқда консуллик биноси расмий очилиш маросимида иштирок этган. У ,шунингдек, Исроил ҳужуми содир этилган жойга ҳам ташриф буюрган.
Ўтган ҳафтада Исроил содир этган ҳужумда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг Суриядаги ҳарбий маслаҳатчиси, бригада генерали Муҳаммад Ризо Зоҳидий ва яна олти нафар эронлик ҳалок бўлган эди. Ҳусайн Амирабдуллоҳиён ҳужум содир этилган ерда туриб, марҳум ҳарбийларга ҳурмат бажо келтирган.
![](/uploads/posts/2024-04/19a9562501_aaaaaaaaa-tcwbydz_.webp)
Фото: IRNA
Манбага кўра, янги консуллик биноси вайрон бўлган элчихона биносига туташ. Консуллик биноси очилишида Исроил ҳужумида яраланган шахслардан бири ҳам иштирок этган.
![](/uploads/posts/2024-04/047eef9023_bbbbbbbb-xc7mk_gj.webp)
Фото: IRNA
Эрон ташқи ишлар вазири Дамашқда Сурия хорижий идораси вакили Файсал Мекдод ва президент Башар ал-Ассад билан учрашгани маълум. Учрашув тафсилотлари кейинчалик ошкор қилиниши айтилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди расм](/uploads/posts/2024-07/xc43b6c3cc1_bulgakov11-xpll3uoq.webp.pagespeed.ic.iIzLUj9vyW.webp)
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
![Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди расм](/uploads/posts/2024-07/x5d68f097cc_cpfwuizw-xwahpsftbuhwxid7woiqpia.webp.pagespeed.ic.07V3FGy0tF.webp)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
![Тошкентда ҳоким ёрдамчиси ўз онасини калтаклагани айтилмоқда расм](/uploads/posts/2024-07/xc83e7bc4d4_photo_2024-07-24_18-43-17-vazoos8h.webp.pagespeed.ic.sxK7zfoWTb.webp)
Тошкентда ҳоким ёрдамчиси ўз онасини калтаклагани айтилмоқда
![Ўзбекистон-Испания ўйини натижаси мухлислар руҳини туширмади расм](/uploads/posts/2024-07/x2e0caafeaf_66a26cad62dcf.webp.pagespeed.ic.8FAh0glKlI.webp)
Ўзбекистон-Испания ўйини натижаси мухлислар руҳини туширмади
![Россия Украинага дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x7fccef08cf_fnotijdtn_nocdrjsc0tdguakv3c_xul.webp.pagespeed.ic.7KU2N0SNlQ.webp)
Россия Украинага дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилди
![Форбес: “Яқин Шарқда катта уруш муқаррар” расм](/uploads/posts/2024-07/x0f00f76ac5_photo_2024-07-24_22-53-05-yditg_bm.webp.pagespeed.ic.XU3uHgtufz.webp)
Форбес: “Яқин Шарқда катта уруш муқаррар”
![Ўзбекистонда энерготизим бўйича мутлақ тарихий рекорд янгиланди расм](/uploads/posts/2024-07/xb499df41da_2958c9e298662b798e094.webp.pagespeed.ic.QxuVaE3sFP.webp)
Ўзбекистонда энерготизим бўйича мутлақ тарихий рекорд янгиланди
![Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги баҳсда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди расм](/uploads/posts/2024-07/x74c4e5a1ca_01.webp.pagespeed.ic.us2XFhXiqp.webp)
Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги баҳсда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди