date
views 296

Столтенберг: “Украина Россиядаги ҳарбий объектларга зарба бериш ҳуқуқига эга”

Столтенберг: “Украина Россиядаги ҳарбий объектларга зарба бериш ҳуқуқига эга”
Фото: Google Images
НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг фикрича, Украина ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ўз ҳудудидан ташқарида жойлашган Россия ҳарбий объектларига ҳужум қилиш ҳуқуқига эга.

Мамлакатдан ташқаридаги ҳарбий нишонларга зарба бериш ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқининг бир қисмидир”, — деди Столтенберг.

2023 йил октябрь ойида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Қўшма Штатлар ҳеч қачон Киевни Украинадан ташқарида зарба беришга ундамаганини айтганди. “Бироқ моҳиятига кўра, бу Украинанинг ўзи қабул қилиши керак бўлган қарор”, деб аниқлик киритганди Блинкен ўшанда.

Апрель ойи бошида Блинкен Вашингтон Украинанинг Россия ҳудудига зарбаларини қўллаб-қувватламаслигини ва уларни ташкиллаштиришда ёрдам бермаслигини яна бир бор таъкидлаганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Столтенберг: “Украина Россиядаги ҳарбий объектларга зарба бериш ҳуқуқига эга”