date
views 150

Киев ва Лондон қурол ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилади

Киев ва Лондон қурол ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилади
ФОТО: REUTERS / SCANPIX
Украина ва Британия ўртасида мудофаа саноати ва қурол ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик бўйича ҳадли шартнома имзоланди. Ҳужжат Киевда бўлиб ўтган конференцияда Британиянинг 30 га яқин мудофаа компанияси вакиллари, жумладан, дрон ишлаб чиқарувчилари иштирокида имзоланди, деб хабар берди Reuters 10 апрел, чоршанба куни. Қайд этилганидек, британияликлар Украинада маҳаллий мудофаа ишлаб чиқарувчилари билан қўшма корхоналар яратиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Дронлар ишлаб чиқариш кенгайтирилади

Украина стратегик саноат вазири Александр Камишиннинг маросимдан сўнг таъкидлаганидек, бу Украина учун биринчи шундай ҳукуматлараро келишувдир. «Бугунги кунда Британия компаниялари украиналиклар билан ҳамкорликда ишламоқда ва биргаликда кўпроқ қурол ишлаб чиқариш имкониятларини изламоқда», - дея унинг сўзларини келтиради Reuters.

Ўз навбатида, Буюк Британия савдо вазири Грег Хэндс имзоланган келишув Украинага Россия ҳужумидан ҳимояланиб, жанг майдонида устунлик бериши ҳамда узоқ муддатда унинг иқтисодиётига фойда келтиришига умид билдирди.

Қайд этилишича, Британиянинг BAE Systems мудофаа компанияси Британия Мудофаа вазирлиги билан Украинада енгил қуролларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича шартнома имзолади. Бундан ташқари, ҳар икки давлат вакиллари Украина учун учувчисиз учоқлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга умид билдирди. Украина бу йил тахминан 1 миллион дона FPV-дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Зеленский: Украина омон қолиш учун зарур бўлган қуролларни олмаяпти

Украина президенти Володимир Зеленский бир кун аввал Bild газетасига берган интервюсида унинг мамлакати омон қолиш учун зарур бўлган қуролларни ғарб ҳамкорларидан олмаётганини айтди. «Бизнинг ҳамкорларимизда бугунги кунда омон қолишимиз учун зарур бўлган маълум қуроллар бор. Мен бу қуролларни нега олмаётганимизни тушунмаяпман», деди у Германиядан TAURUS узоқ масофали қанотли ракеталар етказиб берилишига умид билдириб.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киев ва Лондон қурол ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилади