00:23 / 16.04.2024
345

Зеленский Ғарбдан Украинани худди Исроилдек ҳимоя қилишни сўради

Зеленский Ғарбдан Украинани худди Исроилдек ҳимоя қилишни сўради
Фото: AP
Украина президенти Володимир Зеленский Ғарб иттифоқчиларига мурожаат қилиб, мамлакатни янги ҳаво мудофаа тизимлари билан таъминлашни сўради.

Ғарб давлатларининг ҳаракатларига мисол сифатида у яқинда Эроннинг Исроилга ҳужумини келтирди, бу вақтда Исроилнинг ўзи ҳам, унинг иттифоқчилари - АҚШ ва Буюк Британия кучлари томонидан ракеталар ва учувчисиз самолётлар уриб туширилган эди.

«Иттифоқчиларнинг қатъий ҳаракатлари террор муваффақияти ва инфратузилмани йўқотишнинг олдини олди ва тажовузкорни совиб қолишга мажбур қилди. Исроил каби НАТО аъзоси бўлмаган Украинани террордан ҳимоя қилишда ҳам шундай йўл тутиш мумкин. Бунинг учун эса 5-моддани фаоллаштириш шарт эмас, фақат сиёсий ирода етарли», деб ёзди Зеленский ижтимоий тармоқда.

Украина етакчисининг қўшимча қилишича, Киев иттифоқчилардан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари тақдим этгани учун миннатдор, бироқ Россия зарбаларининг шиддати кўпроқ нарсани талаб қилади.

Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон, ўз навбатида, Лондон Киевга Қуддусга кўрсатган ёрдамни кўрсатмаслигини айтди. Вазирнинг сўзларига кўра, агар Британия ҳарбий-ҳаво кучлари Украина узра учувчисиз самолётлар ва ракеталарни уриб туширишни бошласа, бу Россия билан тўғридан-тўғри тўқнашувга ва можаронинг кучайишига олиб келади.

14 апрелга ўтар кечаси Эрон Исроил томон 300 дан ортиқ дрон, қанотли ва баллистик ракеталарни учирди. Эрон ҳарбий нишонларининг 99 фоизидан ортиғи Исроил томонидан уриб туширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Ғарбдан Украинани худди Исроилдек ҳимоя қилишни сўради