08:26 / 19.04.2024
243

Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак”

Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак”
Фото: Google Images
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украина ҳарбий хизматчиларни сафарбар қилиш учун зарур бўлган қарорларни мустақил равишда қабул қила олишини айтди.

У иттифоқчилар Украина Қуролли кучлари сафларини тўлдиришда қандай ёрдам бермоқчи, деган саволга шундай жавоб берди. Шу билан бирга Столтенбергнинг фикрига кўра, Украина ҳамкорлари зарур қурол-яроғларни етказиб бериши ва таъминотни максимал даражада ошириши керак.

"НАТО иттифоқчилари ҳозиргидан кўра кўпроқ ёрдам кўрсатиш орқали воситаларни тақдим этишлари мумкин. Ҳарбийларга келсак, Украина буни ўзи таъминлаши керак. Украинада ҳарбий хизматга чақирилиш ёшини узайтирувчи янги қонун қабул қилинди. Ишончим комилки, Украина керакли миқдордаги одамларни сафарбар қилиш учун зарур қарорларни қабул қилади", — деди Столтенберг G7 ташқи ишлар вазирлари йиғилиши олдидан қилган баёнотида.

Йенс Столтенбергнинг қайд этишича, НАТО давлатлари Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб бериш ҳажмини оширишга эътибор қаратмоқда. Хусусан, альянс аъзолари Украина расмийлари сўровига кўра Патриот зенит-ракета комплексларини юбориш устида ишламоқда.

"Биз иттифоқчилар билан улар ўз тизимларини Украинага қайта жойлаштиришларини таъминлаш учун ишлаяпмиз. Шунингдек, Украинада ҳаво мудофаа тизимларини жойлаштиришни молиялаштириш учун маблағларни сафарбар қилиш йўлларини ишлаб чиқмоқдамиз", — деди НАТО бош котиби.

2 апрель куни Украина президенти сафарбарлик ёшини 27 ёшдан 25 ёшга тушириш тўғрисидаги қонунни, 16 апрелда эса сафарбарликни кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади.

2024 йил январида Владимир Зеленский армияда жами 880 минг киши хизмат қилишини маълум қилган эди. Мудофаа вазирлиги яна 500 мингга яқин эркакни сафарбар қилиш илтимоси билан ҳукуматга мурожаат қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак”