17:33 / 19.04.2024
817

Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?

Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?
Дунёдаги энг бадавлат инсонлардан бирининг рафиқасини кўз олдингизга келтиринг. Хаёлингизга қимматбаҳо либослар кийган, тилла ва олмос тақинчоқлар таққан, фақат бойликка қизиқадиган аёл келди, тўғрими? Бироқ бу фикр ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди. Масалан, дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси, гўзал, хайриячи ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси малика Амир ал-Тавил шу каби аёллардан бири ҳисобланади.

Фото: Wday
Малика Амира 1983 йилнинг 15 ноябрь санасида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида туғилган. У шаҳардаги мактабни тугатганидан кейин Швейцария ва АҚШда ўқишини давом эттирди ва илмий даражани қўлга киритди.

Шарқ гўзали ўзининг нафис ва замонавий услуби билан машҳур ҳамда ҳар бир образи билан мухлисларни ҳайратда қолдиради. У тез-тез анъанавий Саудия кийимлари — абая ва ҳижоб кияди, бироқ барибир ғарб модасини афзал кўради. Малика кийиниш борасида маблағ ҳақида ўйламайди, шу сабабли у истаса Chanel, Dolce & Gabbana’ни афзал кўриши, H&М, Zara брендининг либосларини кийиши мумкин.

Фото: Wday
Малика Амира 2008 йилда шаҳзода Ал-Валид бин Талал билан турмуш қурган. Жуфтликнинг тўй маросимида дунёнинг турли бурчакларидан кўплаб меҳмонлар иштирок этди ва уларнинг ҳар иккинчиси Forbes рўйхатига киритилган эди. Уларнинг севги ҳикояси 2000 йилларда иш бўйича учрашувдан бошланган. Ёшдаги сезиларли фарққа қарамай, жуфтлик бир-бирига кўнгил қўйди ва орадан олти йил ўтиб муносабатларини қонунийлаштирди. Бу никоҳ турли муҳокамаларга сабаб бўлди ва кўпчилик уларнинг ажрашиб кетиши ҳақида гапирди. Бироқ севишганлар ўзаро ҳурмат ва бир-бирига бўлган муҳаббати ҳақида очиқ гапирди.

Фото: Wday
Амира ал-Тавил Саудия Арабистони жамиятида ўзининг самимийлиги ва нафосати билан танилган нуфузли шахс. Унинг ҳаёти ҳамма ўйлайдигандек осон эмас, чунки Амиранинг елкасида юз минглаб инсонларнинг масъулияти юки бор, шу билан бирга, у ўз мақомига ва турмуш ўртоғининг обрўсига муносиб бўлиши керак. Малика жамоатчиликнинг ҳурматига шунчаки сазовор бўлмаган. Амира ўзи севган иш билан шуғулланади ва инсонларга ёрдам беради. Бу эса бир-бирини ўзаро тўлдирадиган меҳнатсеварлик ва бағрикенгликнинг тимсоли бўлса керак.

Фото: Wday

Фото: Wday

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?