Фото: Anadolu Ajansı
Белгия Европа Иттифоқи муҳокамасига Исроилга нисбатан савдо санкцияларини қўллаш ташаббусини киритди. Бугун, 6 май куни Белгия бош вазири Александр де Кро шундай баёнот берди.
«Биз энди Исроилдан шунчаки савдодаги шерик сифатида фойдаланишда давом эта оламизми? Менимча, йўқ. «Биз бунга йўл қўймаймиз» деган баландпарвоз гаплар ортиқча, шунчаки бир четда туришимиз мумкин эмас», — деди у HLN телеканалига интервюсида.
Де Кро айтишича, Белгия ҳукумати бир неча ҳафта аввал Исроилга қарши санкциялар қўллаш қарорига келган. Бироқ бир давлатнинг ўзи чеклов киритса фойдасиз, савдо йўллари ўзгариб кетаверади. Шу сабабли айни пайтда муаммони ечиш имкониятлари бошқа мамлакатлар билан бирга муҳокама қилинмоқда.
«Евроиттифоқнинг Исроил билан келишувида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ шартлар бор. Биз (ЕИ дипломатияси раҳбари) Жозеп Боррелдан ушбу жиҳатини ўрганишни сўрадик», — Александр де Кродан иқтибос келтирди Le Soir нашри.
Эслатиб ўтамиз, 2 май куни Туркия савдо вазирлиги Исроил билан экспорт-импорт амалиётлари тўхтатилганини эълон қилганди. Ушбу чеклов Исроил Ғазода ўт очишни узил-кесил тўхтатса ва ҳудудга мунтазам инсонпарварлик ёрдами киритилиши йўл қўйилса бекор қилиниши айтилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди