10:30 / 16.05.2024
211

Путин Хитойга ташриф буюрди ва Си Цзиньпин билан учрашди

Путин Хитойга ташриф буюрди ва Си Цзиньпин билан учрашди
Фото: Кремль
Россия президенти Владимир Путин 16 май куни Пекинга ташриф буюриб, Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашди. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилди.

Бу Россия президентининг қайта сайланиб, лавозимга киришганидан кейинги илк хорижий ташрифидир. Хитойга ташриф икки босқичда амалга оширилади. Россия раҳбари Пекин ва Харбинда бўлади. Путин Пекинда хитойлик ҳамкасби Си Цзиньпин билан тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказади, шунингдек, норасмий тарзда юзма-юз мулоқот қилади.

Путинга деярли барча юқори лавозимли амалдорлар ҳамроҳлик қилмоқда

Россия президентига беш нафар бош вазир ўринбосари, иқтисодий, дипломатик ва хавфсизлик бўлимлари раҳбарлари, Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат, Россия темир йўллари, Росатом ва Роскосмос раҳбарларидан иборат делегация ҳамроҳлик қилмоқда. Бундан ташқари, Россиянинг 20 та вилоят раҳбарлари ҳам делегация таркибига киритилган.

Россия ва Хитой етакчилари нималарни муҳокама қилади?

Икки томонлама музокаралар чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш масалаларига эътибор қаратиш режалаштирилган. Учрашувда Путин ва Си Цзиньпин энг долзарб сиёсий ҳамда минтақавий масалаларга ҳам тўхталиб ўтади. Бироқ, учрашувнинг энг муҳим қисми ёпиқ эшиклар ортидаги норасмий муҳитда ўтади. “1+4” форматида етакчилар Украинадаги вазиятни батафсил муҳокама қилади.

Хитойга давлат ташрифининг иккинчи босқичи Харбинда бўлиб ўтади. У ерда Путин VIII Россия—Хитой кўргазмаси ва Минтақалараро ҳамкорлик бўйича IV Россия—Хитой форумининг очилиш маросимида иштирок этади, Харбин политехника университети талабалари ва ўқитувчилари билан учрашади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Хитойга ташриф буюрди ва Си Цзиньпин билан учрашди