
Фото: AP
Россия ҳарбий-ҳаво кучлари 10 июнь куни Суриядаги жангарилар марказларига серияли ҳужум амалга оширган. Бу ҳақда Сурия ҳукумати хабарига асосланиб, Al-Arabiya нашри маълум қилди.
Манбада айтилишича, ҳужум асосан Суриянинг Ҳомс ва Дайр аз-Зор шаҳарларида ташкил этилган. Ушбу шаҳарлардаги исёнчилар ҳарбий нуқталарига кетма-кет 6 та ҳужум уюштирилган.
Россиянинг Сурия бўйича яраштириш маркази ҳужумни тасдиқлаган. Дамашқ билан ўзаро мулоқот алмашинуви асосида белгиланган нуқталар нишонга олингани хабар қилинган.
Россия асосан босим остида Сурия шарқидаги Ал-Танф вилоятидан чекинган жангарилар истеҳкомларни ўққа тутган. Уларнинг марказий ҳудудларга кириб келиши олди олинган.
“Сўнгги 24 соат ичида Россия Аэрокосмик кучлари Ал-Танф вилоятидан чиқиб кетган ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яширинган жангариларнинг аниқланган базаларига олтита зарба берди”, — дейилган Россия томони эълон қилган баёнотда.
Маълумот ўрнида, Суриянинг Ал-Танф вилоятида Америка Қўшма Штатларининг ҳарбий базаси жойлашган. Сўнгги ҳафтада ушбу базадан юборилган кучлар қуролли ҳужум тайёрлашда гумонланган гуруҳларни вилоят ҳудудидан ҳайдаб чиқарган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар