Фото: “ТАСС”
Венгрия бош вазири Виктор Орбан Россия Европа хавфсизлик тизимининг бир қисми бўлиши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда Орбаннинг маҳаллий нашрларга берган интервьюсига асосланиб, “ТАСС” манбаси хабар берди.
Виктор Орбан Европа раҳбарларини Россия тўғрисидаги иллюзияларга “қулоқ осмасликка” чақирган. Москвани Европа тизимидан ўзгача қилиб кўрсатишга уринган хабарларни сафсата деб атаган.
“Биз иллюзияларга берилмаслигимиз керак: Россия бошқача, унинг тизими ва жамияти Европага хос эмас қабилидаги гапларга ишонмаслигимиз керак. Россия тизими гўёки ҳарбий кучга таяниши ҳақида бизга кўп айтишади. Европа тизими эркинликка таяниши ҳақида ҳам гапиришади. Аслида иккала тизим ҳам бир хил”, — деган Венгрия олий расмийси.
Венгрия бош вазири Россияни Европа хавфсизлик тизимига олиш ҳақида ҳам фикрларини билдирган. Москвасиз бу тизим мукаммал бўла олмаслиги айтилган.
“Россия Европа хавфсизлик тизимининг бир қисми бўлиши мумкин ва шундай бўлиши керак”, — деган бош вазир Орбан.
Жорий йилнинг июнь ойи бошида Венгрия раҳбари Ғарбни Украинадаги можарога барҳам бериш учун Киевга қурол юборишни тўхтатишга чақирган эди. Сиёсатчига кўра, Европа Иттифоқи шу йўл билан 24 соат ичида можарога барҳам бериши мумкин бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”