13:04 / 25.06.2024
219

Садир Жапаров “Вагнер” сафида Украинага қарши жанг қилган эркакни афв этди

Садир Жапаров “Вагнер” сафида Украинага қарши жанг қилган эркакни афв этди
Фото: “РИА Новости”
“Вагнер” таркибида Украинадаги урушда қатнашганликда айбланган Бекназар Боругул ўғли афв этилганидан кейин озодликка чиқди. Бу ҳақда Kloop хабар берди.

Судда айтилишича, айбланувчи президент Садир Жапаровнинг 2024 йил 31 январдаги фармонига кўра афв этилган. 2023 йил октябрь ойида Норин шаҳар суди Бекназар Боргул ўғлини хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши моддаси бўйича айбдор деб топиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилган. Ўтган йилнинг декабрь ойида Норин вилоят суди шаҳар судининг қарорини ўз кучида қолдирган.

Айбланувчининг рафиқасига кўра, эркак 2020 йилда Россияга ишлаш учун кетган, бироқ орадан бир йил ўтиб у гиёҳванд моддалар билан ушланиб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2022 йил охирида қамоқхонада у “Вагнер” сафига қабул қилинган ва Украинага юборилган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон фуқароларига чет давлатларининг ҳарбий хизматига ёлланиш қонунан тақиқланади!

Ўзбекистон фуқаролари чет давлатларнинг (шу жумладан, Россиянинг) ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёллангани учун Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154,1-моддасига кўра 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Садир Жапаров “Вагнер” сафида Украинага қарши жанг қилган эркакни афв этди
ePN