21:19 / 26.06.2024
87

Зеленский инглиз тилига Украинада халқаро мулоқот тилларидан бири мақомини берувчи қонунни имзолади

Зеленский инглиз тилига Украинада халқаро мулоқот тилларидан бири мақомини берувчи қонунни имзолади
Фото: Google Images
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатда инглиз тилининг мақоми тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда “РБК-Украина” Рада сайтига таяниб хабар берди.

Украина президенти Владимир Зеленский бир йил олдин Радага инглиз тилининг мақоми тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритган эди. Парламент давлат раҳбари ташаббусини фақат жорий йилнинг 4 июнида иккинчи ўқишда қабул қилди.

Ҳужжат инглиз тилини Украинада халқаро мулоқот тилларидан бирига айлантиришни кўзда тутади.

Шунингдек, қонунга кўра, энди Украинада амалдорлар, шартнома бўйича хизмат қилаётган ҳарбийлар, ўрта ва катта полиция ходимлари ва бошқалар инглиз тилини билишлари керак бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский инглиз тилига Украинада халқаро мулоқот тилларидан бири мақомини берувчи қонунни имзолади
ePN