15:30 / 01.07.2024
131

Байденнинг оиласи уни президентлик пойгасида қолишга ундамоқда

Байденнинг оиласи уни президентлик пойгасида қолишга ундамоқда
Фото: AP Photo
АҚШ раҳбари Жо Байденнинг оиласи уни собиқ президент Дональд Трамп билан муваффақиятсиз дебатдан кейин сайловда қатнашишдан бош тортмасликка чақирмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, CNN хабар берди.

Маълум қилинишича, Байденнинг оиласи Кемп-Девид қароргоҳида учрашган. Қариндошлар демократнинг президентлик сайловларида қатнашишини “қўллаб-қувватлаш”ларини билдирган.

Таъкидланишича, Байден учун оиласининг фикри, ҳатто унинг энг яқин маслаҳатчиларининг позициясидан ҳам муҳимроқ. Оилавий йиғилишда биринчи хоним Жилл Байден, ўғли Хантер Байден ва неваралари иштирок этган. Оила президентни дебатга тайёрлаган жамоадан ҳафсаласи пир бўлганини ва маслаҳатчиларни ишдан бўшатиш эҳтимолини муҳокама қилган.

Байден ўз маслаҳатчиларига содиқлиги билан танилган ва ёрдамчиларини ишдан бўшатишни ёқтирмайди”, — деб ёзмоқда CNN.

Оилавий кенгаш сайловларда иштирок этишдан бош тортиш ҳақидаги “қўнғироқлар оқими” туфайли бўлиб ўтган.

Вазият ёмонлашса ёки президент пойгадан чиқиб кетиши демократлар қулашининг олдини олишига ишонч ҳосил қилса, оиланинг фикри ўзгариши мумкин”, — дейилади хабарда.

Сайловолди дебат натижалари Байден президентлик пойгасидан чиқиши эҳтимолини кучайтирди. Айрим оммавий ахборот воситалари ва демократ стратеглар президентни сайловлардан воз кечишга чақира бошлади. Бироқ Байден буни рад этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байденнинг оиласи уни президентлик пойгасида қолишга ундамоқда