![Россия Украинага қарши урушда мушуклардан фойдаланмоқда](/uploads/posts/2024-07/x314a06f607_musshuv-g-cvu6d2.webp.pagespeed.ic.80PesVa3_O.webp)
Фото: ТАСС
Россия Украинага қарши урушда мушуклардан фойдаланмоқда. Бу ҳақда Россия маҳаллий нашрлари тарқатган хабарга асосланиб, The Moscow Times хабар берди.
Манбада айтилишича, Украина шарқий фронтида руслар томонидан қазилган окоплар тизимида каламушлар ва бошқа кемирувчилар кўпайган. Аскарлар ва бошқа ходимлар учун юбориладиган озиқ-овқат ва кийим-кечак воситаларининг окопларда сақланиши зараркунандаларнинг кўпайишига олиб келган.
Армия бу янги “офат”га қарши курашиш учун мушуклардан фойдаланишга қарор қилган. Россия ичкарисидаги кўплаб кўнгилли фуқаролар ҳам кемирувчилар билан курашиш учун фронтга ўз мушукларини жўната бошлаган.
“Улуғ Ватан уруши (Иккинчи жаҳон уруши) даврида мушуклар Эрмитажни сақлаб қолишган. Айни пайтда ҳам биз уларнинг ёрдамига эҳтиёж сезяпмиз”, — деган Россиянинг Татаристон Республикасидаги ҳарбий-ватанпарварлик клуби раҳбари Андрей Малигин.
Татаристонда “фронт мушуклари” деб номланган дастур ишга туширилган. Ушбу дастур аҳолидан қабул қилинган жониворларни зараркунандалар билан боғлиқ вазият оғирлашган ҳудудларга юбориш билан шуғулланади.
Соғлиқни сақлаш муассасалари Россия мудофаа чизиғида турган рус аскарлари орасида сичқон ва каламушлар сабабли турли хавфли касалликлар тарқала бошлаганини хабар қилган. Нам ва ёмғирли ҳаво сабаб ҳозирча касалликларга қарши курашиш имкони бўлмаяпти. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Тошкент вилоятида Gentra’га урилган Damas ағдарилиб кетди расм](/uploads/posts/2024-07/xe51103d5ed_dvk-1n6zjoa3.webp.pagespeed.ic.DjtUHvGXbX.webp)
Тошкент вилоятида Gentra’га урилган Damas ағдарилиб кетди
![Месси Америка Кубоги ҳақида: "Сўнгги финаллар олдидан қарта ўйнаб, кеч ухлаганмиз" расм](/uploads/posts/2024-07/x1152f14ee6_796315_680.webp.pagespeed.ic.ZD2SmFVj3X.webp)
Месси Америка Кубоги ҳақида: "Сўнгги финаллар олдидан қарта ўйнаб, кеч ухлаганмиз"
![«Тошшаҳартрансхизмат» 197 нафар ҳайдовчини қора рўйхатга киритди расм](/uploads/posts/2024-07/x6839d75411_photo_2019-09-14_19-54-31-1280x837.webp.pagespeed.ic.MUSEzB3RYD.webp)
«Тошшаҳартрансхизмат» 197 нафар ҳайдовчини қора рўйхатга киритди
![Тошкентда “Файзиобод ГАИ” ҳудудида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди расм](/uploads/posts/2024-07/x4895ac21bb_photo_2024-07-16_12-29-36.webp.pagespeed.ic.qWsX-cKU8c.webp)
Тошкентда “Файзиобод ГАИ” ҳудудида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди
![«Эркаги йўқ уйга бегона эркак кирмайди» ёки озарбайжонлик журналист таассуротлари расм](/uploads/posts/2024-07/xe15e261a12_920__95_4269392259.webp.pagespeed.ic.EIkgLjiP7J.webp)
«Эркаги йўқ уйга бегона эркак кирмайди» ёки озарбайжонлик журналист таассуротлари
![Америка Кубоги—2024. Уругвай пенальтилар сериясида Канадани мағлуб этиб, 3-ўрин соҳибига айланди расм](/uploads/posts/2024-07/x6bf4fa54fb_796332_680.webp.pagespeed.ic.VoXlDpHfAP.webp)
Америка Кубоги—2024. Уругвай пенальтилар сериясида Канадани мағлуб этиб, 3-ўрин соҳибига айланди
![Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди расм](/uploads/posts/2024-07/xb620a05f0c_f_ceos7bsa3twk3d5f0bdmprv7c05cgk.webp.pagespeed.ic.9Vra1ZmHK8.webp)
Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
![Анчелоттининг “Реал”дан кейин қаерда ишлаши маълум бўлди расм](/uploads/posts/2024-07/xc74a3be263_fe704183155c1f6ce9706e95d2cf9b72.webp.pagespeed.ic.MTG-ybgzf7.webp)
Анчелоттининг “Реал”дан кейин қаерда ишлаши маълум бўлди