12:48 / 19.07.2024
258

Шолц Зеленскийнинг Украина узра ракеталарни уриб тушириш ҳақидаги илтимосини рад этди

Шолц Зеленскийнинг Украина узра ракеталарни уриб тушириш ҳақидаги илтимосини рад этди
Фото: Michael Kappeler/dpa/picture alliance
Германия канцлери Олаф Шолц Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Ғарб иттифоқчиларига Украина ҳудуди узра Россия ракеталари ва дронларини ўз қуроллари билан уриб тушириш ҳақидаги илтимосини рад этди. Бу ҳақда dpa агентлиги 18 июл, пайшанба куни хабар берди.

Бундан ташқари, Володимир Зеленский ҳам таклиф қилинган Британиянинг Вудсток шаҳрида бўлиб ўтган Европа сиёсий ҳамжамияти саммитидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Германия ҳукумати раҳбари Шолц Украина раҳбарининг Россия ҳудудига ҳужумлар учун Ғарб қуролларидан фойдаланиш бўйича чекловларни бекор қилиш ҳақидаги илтимосини яна бир бор рад этди.

Журналистларнинг бошқа НАТО давлатлари ҳам шундай ёндашувга эга эканлиги ҳақидаги саволига жавоб берар экан, Олаф Шолц қуйидагича таъкидлади: «Мен шундай бир фикрдаманки, бундай қадамларни муҳокама қилиб бўлмайди, Қўшма Штатлар ҳам бу масалада жуда аниқ позицияни эгаллайди».

Зеленский ғарбдаги иттифоқчиларни Россия ракеталарини уриб туширишга чақирди

Президент Володимир Зеленский Ғарб иттифоқчиларини Украина ҳудуди узра Россия ракеталари ва дронларини уриб туширишга чақирди. У 18 июл, пайшанба куни Британиянинг Вудсток шаҳрида бўлиб ўтган Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммитида сўзлаган нутқида шундай деди: «Уларни уриб тушириш учун жамоавий ирода бўлиши керак, худди (Исроил устидан) Эрон ракеталари ва дронларида бўлгани каби». Апрел ойида Эроннинг Исроилга 300 дан ортиқ ракета ва дронлардан фойдаланган ҳужуми АҚШ, Британия ва Франция самолётлари ва ҳаво мудофаа тизимлари томонидан қайтарилганди.

Украина НАТО давлатларини ҳатто 2022 йилда Россиянинг кенг миқёсли ҳужуми бошида ҳам мамлакат ҳудудида учиш тақиқланган ҳудуд яратишга чақирган. Алянс Украина армиясини ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан жиҳозлашни ваъда қилиб, юқоридаги таклифни рад этди.

Россия ҳаво ҳужумлари тўхтамагани ва 2024 йил март ойидан бери Россия кўплаб энергия объектларини йўқ қилишга муваффақ бўлганлиги сабабли, Украина биринчи марта Россия ракеталари ва дронларини ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилишини талаб қилаётгани йўқ.

Полша яқинда Ғарбий Украина ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича худди шундай таклиф билан чиқди. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг буни рад этди. «Биз Россия ҳарбий самолётларига қарши курашда Украинани қўллаб-қувватласак-да, можаро тарафига айланмаймиз, НАТО бунга бевосита аралашмайди», деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шолц Зеленскийнинг Украина узра ракеталарни уриб тушириш ҳақидаги илтимосини рад этди