![Қосим-Жўмарт Тўқаев Карим Масимовни афв этишни рад этди](/uploads/posts/2024-07/x4e663e9439_waowfg-qkcxjj74cldgaxwv40wcbqe5r.webp.pagespeed.ic._oOHyD--U3.webp)
Фото: tengrinews.kz
Қозоғистон президенти давлатда хиёнатда айбланиб, суд томонидан 18 йилга озодликдан маҳрум этилган мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси Карим Масимовни афв этиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантирмади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизматига асосланиб, Informburo.kz хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Тўқаев шу йилнинг июн ойида худди шу тарзда афв этишни рад этган махсус комиссиянинг қарорини маъқуллаган.
«Масимовга нисбатан афв этишни қўллаш имкониятини ўрганиб кўрган комиссия давлат раҳбарига тегишли таклифни киритган ва у таклифни маъқуллаган», — дея тушунтириш берган Тўқаевнинг матбуот хизмати.
Карим Масимов 2022 йилнинг январида, президент уни январ воқеалари фонида намойишчиларнинг кучишлатар тизимлар билан тўқнашуви юз берганидан сўнг ишдан олганидан икки кун ўтиб ҳибсга олинган.
Ўша йилнинг мартида собиқ мулозимга оид суриштирувлар чоғида “коррупцияга оид кўплаб хатти-ҳаракатлар” аниқлангани маълум қилинган. 2023 йилнинг апрелида Остона шаҳар суди Карим Масимовни давлатга хиёнат, ҳокимиятни эгаллашга уриниш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби моддалар билан айбли деб топиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
Шу йилнинг мартида Қозоғистон махсус хизматининг собиқ раҳбари мамлакат президентидан ўзини афв этишни сўраган. Бироқ, июн ойида махсус комиссия Масимовнинг илтимосномасини рад этган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи расм](/uploads/posts/2024-07/xf6627cfc8c_afp-gdus8h-i.webp.pagespeed.ic.3LPASNP2JR.webp)
АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи
![Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x6af4933a60_nm-ksgjuhyt.webp.pagespeed.ic.wlG1sS0K8h.webp)
Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди
![Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди расм](/uploads/posts/2024-07/xf98ce07b56_0353558d5f402fb12a2a34d933bae248.webp.pagespeed.ic.Odsxtg6EEX.webp)
Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди
![Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади? расм](/uploads/posts/2024-07/x0ab7969565_669e48c9cc314.webp.pagespeed.ic.8y1JYkU0MC.webp)
Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади?
![Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган" расм](/uploads/posts/2024-07/xc93be6563b_59b054633a_6004.webp.pagespeed.ic.JHaomSCHqQ.webp)
Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган"
![Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот расм](/uploads/posts/2024-07/x73c40190d0_669e327f606dd.webp.pagespeed.ic.r83Qc9Icaj.webp)
Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот
![Беларусда Германия фуқароси ўлимга ҳукм қилинди расм](/uploads/posts/2024-07/xa1efc0b694_photo_2024-07-21_06-33-31-klq0xbq0.webp.pagespeed.ic.AMcrI5XW9b.webp)
Беларусда Германия фуқароси ўлимга ҳукм қилинди
![Америка тақдирини ўзгартирган ўқ ёхуд халқ номзодларни қандай танлаши ҳақида мулоҳазалар расм](/uploads/posts/2024-07/xa93f827f93_01.webp.pagespeed.ic.QRpsswSrrR.webp)
Америка тақдирини ўзгартирган ўқ ёхуд халқ номзодларни қандай танлаши ҳақида мулоҳазалар