11:18 / 30.07.2024
89

Россияда миллионер Муса Бажаевнинг ўғли ҳибсга олинди

Россияда миллионер Муса Бажаевнинг ўғли ҳибсга олинди
Фото: Валерия Шарифулина / ТАСС
Москванинг Замоскворецкий туман суди 29 июл, душанба куни миллионер Муса Бажаевнинг ўғли 23 ёшли Тимур Бажаевни 26 сентябргача тергов изоляторига жўнатди. Бу ҳақда Москва судлари матбуот хизмати хабар берди. Бажаев милиция ходимига нисбатан зўравонлик қўллаганлик иши бўйича (Жиноят кодексининг 318-моддаси 2-қисми) ҳибсга олинган.

Тимур Бажаев 27 июл куни кечқурун қўлга олинган. Тергов маълумотларига кўра, у «Лужники» стадиони яқинида полициячи билан «тўқнаш келган» ва унга нисбатан зўравонлик қилган. Давлат думаси депутати Александр Хинштейннинг таъкидлашича, бу ходим Москва марказий маъмурий округи ички ишлар бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўлими бошлиғи Александр Махонин бўлган.

Тергов маълумотларига кўра, йигит текширувни четлаб ўтиб, «Лужники» ҳудудига киришга уринган, полициячи уни ўтказиб юбормаган ва жанжал келиб чиққан. «РЕН ТВ» телеканали Махониннинг юзида кўкаришлар ва пастки чап кўз қовоғида гематома борлигини маълум қилди.

Чеченистонлик 58 ёшли Муса Бажаев «Группа Альянс» президенти ва «Русская платина» компаниясининг эгасидир. 2021 йилда Forbes журнали уни Россиядаги энг бой тадбиркорлар рўйхатида 156-ўринга қўйди ва Муса Бажаевнинг бойлигини 750 миллион долларга баҳолади.

Бажаев - Лондон санкциялари остида

2022 йил 13 апрелда Британия Россия Федерациясининг Украинадаги ҳарбий тажовузига жавобан 206 ташкилот ва шахсни санкция рўйхатига киритди, улардан бири Муса Бажаев эди. У билан бирга чекловларга, хусусан, «Лукойл» раҳбари Вагит Алекперов, «Система» АФК асосчиси Владимир Евтушенков, Россия Федерацияси президенти ёрдамчиси Андрей Фурсенко ва Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг рафиқаси Мария Лаврова дучор бўлди. Алекперовга нисбатан санкциялар жорий этилганидан кейин у «Лукойл» раҳбари лавозимини тарк этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда миллионер Муса Бажаевнинг ўғли ҳибсга олинди