11:58 / 02.08.2024
92

Мали шимолида исёнчилар ҳужуми оқибатида 84 нафар рус аскари ҳалок бўлди

Мали шимолида исёнчилар ҳужуми оқибатида 84 нафар рус аскари ҳалок бўлди
Фото: AP
Мали шимолида 1 август куни исёнчилар ҳужуми оқибатида рус контингентининг 84 нафар аскари ҳалок бўлган. Бу ҳақда Al Arabiya нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Мали шимолида, Жазоир билан чегарада кутилмаганда ҳукуматга қарши кучлар ҳужумга ўтган. Қуролли гуруҳлар ҳудудда турган рус ҳарбий қисмлари ва миллий армия қароргоҳига бир пайтда ҳужум уюштирган.

Ҳужум оқибатида Россиянинг “Вагнер” гуруҳи 84 аскарини, Мали ҳукумати қўшинлари эса 47 нафар аскарини йўқотган. Маҳаллий нашрлар қурбонлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

Туарег қабиласи бошчилигидаги исёнчилар ҳужуми Тинзауатена туманида кузатилган. 25 июль куни кутилмаганда бошланиб кетган жанглар ҳукуматга фавқулодда чоралар кўришга имкон бермаган.

Исёнчиларга қарши курашда яраланган 30 нафар аскар вертолётлар ёрдамида Кидал шаҳри касалхонасига олиб кетилган. Ҳалок бўлган аскарлар жасадларини оилаларига қайтариш бошланган.

“Вагнер” ва Мали ҳукуматининг етти нафар жангчиси исёнчилар қўлида асирликка тушиб қолган. “Вагнер”га қарши жангда 9 аскарини йўқотган жангарилар асирлар эвазига Мали ҳукуматидан ўз қўмондонларини озод қилишни сўраган.

Ҳозирда исёнчилар Мали шимолидаги Азават ўлкасини тўла назорат қилаётгани айтилган. Ушбу ҳудудда туареглардан ташқари “Ал-Қоида” билан алоқадорликда гумонланган “Жамаат нусрат ал-Ислам вал муслимин” (ЖНИМ) гуруҳи ҳам ниҳоятда фаоллашиб кетган.

Россиянинг “Вагнер” гуруҳи ҳам, Мали армияси бош штаби ҳам исёнчилар ҳужуми оғир талафотлар олиб келганини тасдиқлаган. Армияда фавқулодда шайлик ҳолати кучайтирилгани билдирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мали шимолида исёнчилар ҳужуми оқибатида 84 нафар рус аскари ҳалок бўлди