Фото: NYT
Эрон Исроилга бўлажак ҳужум олдидан Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сўради. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аъзоси бўлган икки эрон расмийсига таяниб The New York Times хабар берди.
Маҳаллий ОАВ Эрондан келган талаб ҳақида хабар тарқатган. NYT суҳбатдошлари бу сўровни тасдиқлаб, Россия ҳам Эронга замонавий радарлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа ускуналарини етказиб беришни бошлаганини маълум қилган.
31 июль куни Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ўлдирилиши ортидан Эрон Исроил ҳукумати Ҳаниянинг ўлими учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаганига қарамай, Исроилга “тезкор ва қаҳрли” жавоб бериш билан таҳдид қилган.
Шунингдек, Эрон Венгрия ТИВ раҳбари Петер Сиярто орқали Исроилни яқинлашиб келаётган ҳужум ҳақида огоҳлантирган.
5 август куни Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Эронга бориб, мамлакат президенти Масъуд Пезешкиён ва Эрон қуролли кучлари қўмондони Муҳаммад Бағирий, шунингдек, Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби билан учрашган эди.
Эрон ва Россия дрон ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилмоқда. Meduza нашрига кўра, Россия армияси Украинага ҳужум қилишда Эронда ишлаб чиқарилган Shahed дронларини кенг миқёсда қўллайди. Аввалига Эрон уларни тўғридан-тўғри етказиб берган бўлса, ҳозирда улар Татаристондаги “Алабуга” махсус иқтисодий зонаси ҳудудида Эрон таркибий қисмларидан йиғилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди
Эрдўғон бошқа давлатларни Суриядан “қўлларини тортишга” чақирди
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» клуби эгаси билан учрашув ўтказди
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди
Исроил ва ҲАМАС Ғазо бўйича келишувга эришди