Фото: Getty Images
Британия бош вазири Кир Стармер Илон Маск мамлакатда юз бераётган тартибсизликлардан кейин «фуқаролик уруши муқаррар» эканини айтганидан сўнг америкалик миллиардер билан даҳанаки жанг домида қолди.
X ижтимоий тармоғи (собиқ Twitter) эгаси одамлар полицияга қарши мушакларни отаётгани тасвирланган видеога изоҳ қолдирди. Бош вазир вакили Маскнинг изоҳини «ҳеч қанақасига оқлаб бўлмаслигини» айтиб, ижтимоий тармоқни бошқарувчи компания «каттароқ нарса қила олиши ва бунга мажбур эканини» қўшимча қилди.
Шундан сўнг Илон Маск бош вазирнинг Х’да масжидлар ёки мусулмон жамоаларига уюштирилган ҳужумларга қараб турмаслигини айтган пости остига савол йўллади: «Сизни барча жамоаларга уюштириладиган ҳужумлар ташвишга солиши керак эмасми?»
Маск, шунингдек, интернетда «Бу Британиями ёки Совет Иттифоқи?» дея изоҳ қолдиргани учун ҳибсга олингани айтилаётган эркак видеоси билан улашди. Бундан ташқари, у Буюк Британия полициясининг ҳаракатларини қораловчи постга изоҳ бериб, полициянинг ҳаракати «ростдан ҳам бир томонлама кўринганини» таъкидлади.
Полициянинг бундай ҳаракатлари борасидаги айбловларга жавоб қайтарган адлия вазири Хайди Александрга кўра, бу каби «асоссиз таъкидлар» «ўз ишини бажараётган ва қонун устуворлигини таъминлаётган полициячилар учун номақбул ёрдамдир».
Унинг қўшимча қилишича, ижтимоий тармоқларни бошқарувчи компания тинчликка чорлаш ва дезинформациянинг олдини олиш бўйича ёрдам кўрсатишга «маънан мажбур».
Шу билан бирга, Британия IT институти (BCS) ўтган дам олиш кунлари содир бўлган тартибсизликлардан кейин ОАВни назорат қилувчи Ofcom’ни Х компаниясига жарима қўллаш имкониятини кўриб чиқишга чақирди. BCS аъзоси Адам Леон Смитнинг қайд этишича, «дезинформация тартибсизликлар ва тўлқинларни келтириб чиқарганида бунинг оқибати бўлиши керак. Биз Ofcom’ни имкон қадар тезроқ Интернетда хавфсизлиги тўғрисидаги қонунга риоя этилишини таъминлашга чақирамиз», — дейди у.
Мамлакат ички ишлар вазири Иветт Купер ҳукумат «уйидаги босқинчилик»ка қараб турмаслигини маълум қилиб, ижтимоий тармоқларга эгалик қилувчи компаниялар жиноятни рағбатлантирувчи онлайн постлар учун «масъулиятни зиммасига олиши» кералигини айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди
Эрдўғон бошқа давлатларни Суриядан “қўлларини тортишга” чақирди
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» клуби эгаси билан учрашув ўтказди
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди
Исроил ва ҲАМАС Ғазо бўйича келишувга эришди