Фото: Irakli Gedenidze
Грузия президенти Саломе Зурабишвили ҳозирда қамоқда сақланаётган мамлакат собиқ президенти Михаил Саакашвилини афв этиши мумкин. Бу ҳақда Грузия парламенти спикери Шалва Папуашвили маълум қилди.
«Саломе Зурабишвили Михаил Саакашвили туфайли лавозимда қолди… Улар зарур деб топганда… Зурабишвили афв этиш бўйича ҳужжатни чиқаради», — дейди Папуашвили.
У 2023 йил июнда камомад бўйича айбланган «Мтавари архи» телеканали асосчиси ва «Рустави 2» телекомпанияси собиқ бош директори Николоз Гварамия афв этилганини эслатиб ўтган. Гварамия Саакашвили даврида адлия ва таълим вазири эди. У собиқ президент 2021 йилда Украинадан Грузияга қайтганида адвокатлик қилган — ўшанда Саакашвили бир нечта жиноий ишларда айбланиб ҳибсга олинган эди.
Папуашвилининг маълум қилишича, Зурабишвили учун Саакашвилини ҳам афв этиш «қийинчлик туғдирмайди». Гварамия билан боғлиқ вазиятда президент ташқаридан, хусусан, Европа Иттифоқи босими остида афв этиш бўйича қарор қабул қилган.
Саакашвили 2004 йилдан 2013 йилга қадар мамлакатни бошқарган, кейин эса Грузиядан чиқиб кетганди. Унга нисбатан бир нечта, жумладан, бюджет маблағларини талон-торож қилиш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва парламентарийни калтаклаш бўйича жиноий иш очилган; у фуқароликдан ҳам маҳрум этилганди.
Шундан сўнг Саакашвили Украина фуқаролигини олган. 2015-2016 йиллар давомида Одесса администрациясида фаолият юритди, бироқ 2017 йилда Украинанинг ўша вақтдаги президенти Пётр Порошенко уни фуқароликдан маҳрум этди. Украинанинг янги еткачиси Владимир Зеленский 2019 йилда Саакашвилига яна фуқаролик берди.
2021 йил кузида Саакашвили муниципал сайловлар арафаси Грузияга қайтди ва фуқароларни намойишларга чиқишга чорлади. Сиёсатчи қўлга олиниб, тергов изоляторига юборилди, шунингдек, унга янги айблов эълон қилинди — чегарани ноқонуний кесиб ўтиш.
Ҳибсга олинганидан кейин у бир неча бор очлик эълон қилди, унинг соғлиғи ёмонлашгани тўғрисида хабарлар берилди. 2023 йилда Тбилиси суди Саакашвилини соғлиғидаги муаммолар туфайли озод қилишни рад этди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ислом Каримов: «Сен нимага ўйин қиласан?»
Эрон олий раҳбари Исроилга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш ҳақида буйруқ берди
Эрон Венгрия орқали Исроилга бўлажак ҳужум ҳақида огоҳлантириш юборди
Эрон Исроилга таҳдидлар ортидан ўз ҳаво ҳудудини ёпди
ОАВ: АҚШ ва Исроил Эроннинг зарбасини душанба куни кутмоқда
ҲАМАСнинг янги етакчиси номи яқин кунларда эълон қилинади
“Ҳизбуллоҳ” ўнлаб ракеталар билан Исроил шимолига ҳужум қилди
Президент ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари бўйича қонунни имзолади