09:05 / 11.08.2024
172

Украина раҳбарияти Курскка ҳужумни давом эттириш учун Ғарбдан “яшил чироқ” олди

Украина раҳбарияти Курскка ҳужумни давом эттириш учун Ғарбдан “яшил чироқ” олди
Фото: Getty Images
Ғарб иттифоқчиларининг кўпчилигига Украина ҳукуматига Курскдаги жангларни давом эттиришга рухсат берган. Бу ҳақда Politico нашри хабар берган.

Манбада айтилишича, Украина ҳарбий қисмларининг Россияга қарашли Курскка ҳужуми ва кутилмаган муваффақиятга эришиши Ғарб иттифоқчиларида фронтдаги вазиятни ўзгартиришга умид пайдо қилган. Оқибатда улар Киевга ҳужумни давом эттириш учун рухсат берган.

Дастлаб Германия бошчилигидаги бир гуруҳ иттифоқчилар Украинанинг Россияга зарба беришига рухсат беришни истамаган. Аммо Курскда кутилмаганда Украина қўли баланд келиши сиёсий вазиятни ўзгартириб юборган.

Германия расмийлари Украина аввало ўз ҳудудини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, бунинг учун эса мамлакатдан ташқарида ҳам кураш олиб боришга тўғри келганини айтган. Бу эса амалда Украинанинг Россияга бостириб киришига рухсат берилганини англатади.

Украина халқаро ҳуқуқда мустаҳкамланган ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Бу борадаги ҳаракат фақатгина Украина ҳудуди билан чекланиб қолмайди”, деган Германия ташқи ишлар вазирлиги Курскдаги вазиятга муносабат билдириб.

Германиянинг консерватив мухолифатидаги кўплаб сиёсатчилар Украина ҳужуми ва Россия ҳудудида немис қуролларидан фойдаланилишини қўллаб-қувватлаган. Христиан Демократлар партияси вакили Родерич Киэсеветтернинг Politico нашрига айтишича, Германия томонидан совға қилинган қуроллар билан Россия ичидаги нишонларга зарба бериш мутлақо қонунийдир.

Маълумотларга кўра, Украина қўшинлари ҳозирда Курск вилоятининг айрим ҳудудларига 50 километргача кириб борган. Чегара олди ҳудудлари назорати тўлиқ украин бригадалари қўлига ўтган. Ғарбнинг бир қатор таҳлилчилари уруш эндиликда Россия ичкарисида ҳам давом этиши мумкинлигини билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина раҳбарияти Курскка ҳужумни давом эттириш учун Ғарбдан “яшил чироқ” олди