12:55 / 25.08.2024
24

Исроил Ливан ҳудудига зарба беришни бошлади

Исроил Ливан ҳудудига зарба беришни бошлади
Фото: Reuters
Исроил армияси Ливанда «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати объектларига зарбалар йўллаганини маълум қилди. Ҳарбийларга кўра, «Ҳизбуллоҳ» Исроил ҳудудлари бўйлаб ракеталар учиришга тайёрланган, олдини олувчи зарбалар эса 15 дақиқа олдин берилган.

«Ўз-ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу таҳдидларни бартараф этиш учун ЦАҲАЛ Ливандаги „Ҳизбуллоҳ“ ҳаракати тинч аҳолига қарши ҳужумлар уюштирмоқчи бўлган террорчилик объектларига зарба бермоқда», — деган Исроил армияси матбуот котиби Даниэл Ҳагари.

Ҳарбийлар Ливан бўйлаб зарбалар беришни бошлагач, Исроил мудофаа вазири Йоав Галант мамлакатда 48 соат муддатга фавқулодда ҳолат режими эълон қилган. Тел-Авив халқаро аэропорти рейсларни қабул қилишни ва жўнатишни тўхтатган.

Кейинроқ Ҳагари «ҳарбий-ҳаво кучларнинг ўнлаб самолётлари Жанубий Ливандаги қатор локациялар бўйлаб зарба бераётгани»ни айтди.

Исроил хавфсизлик кабинетининг шошилинч йиғилиши чақирилган.

ЦАҲАЛ баёнотидан кўп ўтмай «Ҳизбуллоҳ» Исроилга дронлар ва ракеталар орқали кенг кўламли ҳужум бошлаганини маълум қилди.

Ҳаракат телеграм-каналида айтилишича, «Ҳизбуллоҳ» шу тариқа Байрутда яқинда ўз ҳарбий қаноти қўмонбони Фуад Шукр ўлдирилганига «дастлабки жавоб»ни бераётганини билдирди.

ЦАҲАЛ маълумотига кўра, Ливандан Исроил томонга 150 дан ортиқ дрон ва ракеталар учиб келган. «Ҳизбуллоҳ» эса Исроилдаги 11 та ҳарбий нишон томон 320 та ракета учирганини эълон қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Ливан ҳудудига зарба беришни бошлади