Фото: Daily Sabah
Афғонистон ислом амирлиги миллий мудофаа вазирлиги АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ҳарбий самолётлар борасида билдирган фикри юзасидан баёнот берди.
«Афғон вертолётлари ва самолётларининг Ўзбекистондаги тақдирига оид ҳар қандай келишувни қабул қилиб бўлмайди. Миллий мудофаа вазирлиги АҚШ афғон халқининг мол-мулкини ҳадя қилишга ёки мусодара қилишга ҳаққи йўқлигини аниқ таъкидлайди», - дейди «Толибон» расмийлари.
Шунингдек, Афғонистон ҳукумати Ўзбекистонни бу борадаги келишувлардан тийилишга ва ҳамкорлик қилишга чақирди:
«Ўзбекистон ҳукумати бу борада ҳар қандай келишувдан ўзини тийишини кутмоқдамиз. Яхши қўшничиликни ҳисобга олган ҳолда оқилона қарор қабул қилинг ва ҳарбий ҳаво кучлари самолётларини қайтаришда Афғонистон билан ҳамкорлик қилинг», — дейилади вазирлик баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил августида «Толибон» Кобулни эгаллаганда Афғонистондан Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудига ўнлаб ҳарбий самолёт ва вертолётлар учиб ўтган эди.
АҚШ ва Ўзбекистон томони бу масалани анча вақтдан бери муҳокама қилиб келмоқда. 26 август куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник икки мамлакат расмийлари ушбу авиатехникаларнинг кейинги тақдири бўйича келишувга эришганини билдирди.
Унга кўра, «Толибон» Кобулни эгаллаган кунларда афғонистонлик ҳарбийлар томонидан олиб ўтилган самолёт ва вертолётлар Ўзбекистонда қолади. Икки мамлакат расмийлари бу борада келишувга эришган.
«Ҳарбий техникалар Ўзбекистонда бўлади. Ҳа, бу аллақачон расмий. Ушбу техникалар ҳеч қачон афғонларники бўлмаган, улар америкаликларники эди. Афғон армияси ундан фойдаланди, лекин биз ҳамиша хўжайин бўлганмиз», — деган Жонатан Ҳеник.
Афғонистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳарбий техникаси Термиз аэропортида, 2021 йил 16 август. Фото: CSIS.
Малумотларга кўра, 2021 йилда бортида 585 нафар афғонистонлик ҳарбий хизматчи бўлган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт (Embraer EMB 314 Super Tucano, UH-60 Black Hawk, MD-530, PC-12 va Mi-17) Ўзбекистон ҳаво ҳудудини кесиб ўтган.
Толиблар бунгача ҳам бир неча марта самолётлар Афғонистон мулки эканини ва уларни қайтариш зарурлигини таъкидлаган. Ўзбекистон расмийлари самолёт ва вертолётлар АҚШ мулки эканини ва уларни қайтариб бўлмаслигини қайд этган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди