22:35 / 04.09.2024
4

Путиннинг Мўғулистонга ташрифи: асосий баёнотлар ва келишувлар

Путиннинг Мўғулистонга ташрифи: асосий баёнотлар ва келишувлар
© Sputnik / Кристина Кормилицына
Россия президенти Владимир Путин Мўғулистонга расмий ташрифи давомида Мўғулистонга тарихий хотирани сақлагани ва совет аскарларининг қабрларига ғамхўрлик кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.

️Россия ва Мўғулистон Осиёда хавфсизликни таъминлашга ҳисса қўшмоқда – улар ҳарбий-техник ҳамкорлик ва терроризмга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилмоқда.

Путин Мўғлистон президентини Ухнаагийн Хурэлсухни октябрда Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган БРИКС саммитига таклиф қилди. У таклифни қабул қилди.

Россия энергия ресурслари етказиб бериш бўйича Мўғулистоннинг ишончли ҳамкори.

️Москва Улан-Батор билан газ соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятида. Айни дамда Мўғулистон орқали Хитойга газ қувури ўтказиш лойиҳаси экспертизадан ўтказилмоқда.

️Мўғулистон ва ЕОИИ ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш экспорт-импорт операцияларининг янада ўсишига ёрдам беради.
️Россия Мўғулистонда рус тилини ўқитишни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Путин ва Хурэлсух Мўғулистонни авиация ёқилғиси билан таъминлаш ва Мўғулистон 3-иссиқлик электр станциясини реконструкция қилиш бўйича келишувларга эришди.

Россия Мўғулистонда кам қувватли атом электр станциясини қуради.

Хархарум вилоятидаги кичик атом электр станцияси лойиҳасининг техник тафсилотларини амалда тасдиқлади. Биринчи босқичда станция Россия компанияси томонидан бошқарилиши мумкин, деди Росатом раҳбари Лихачёв.

Эслатиб ўтамиз, расмий ташриф давомида Россия президентига бош вазир ўринбосари Алексей Оверчук, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, спорт вазири Михаил Дегтярёв, транспорт вазири Роман Старовойт, энергетика вазири Сергей Цивилёв, табиий ресурслар вазири Александр Козлов, Росатом раҳбари Алексей Лихачёв, Ростех раҳбари Сергей Чемезов, Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова ҳамда президент ёрдамчиси Юрий Ушаков, Россия Президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Максим Орешкин, Бурятия раҳбари Алексей Циданлар ҳамроҳлик қилишмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путиннинг Мўғулистонга ташрифи: асосий баёнотлар ва келишувлар