Фото: “Асстра.uz”
Қўшма Штатлар Тожикистонни Каспий денгизи, Осиё ва Кавказ мамлакатлари орқали Хитойни Европа билан боғлайдиган Транскаспий савдо йўли лойиҳасида иштирок этишини ёқлайди. Бу ҳақда АҚШнинг Душанбедаги элчиси Мануэль Микаллер маълум қилди.
“Биз Тожикистоннинг Марказий Осиёни Кавказ ва Европа бозорлари билан боғлайдиган Транскаспий савдо йўлида иштирок этишини қўллаб қувватлашда давом этамиз. АҚШ ва Марказий Осиёдаги беш ҳамкоримизни бирлаштирган C5+1 дипломатик платформаси орқали улар билан яқинроқ ҳамкорлик қилишга ва жаҳон бозорларига чиқишга умид қиламиз”, дейди у.
Транскаспий халқаро транспорт йўналиши Хитой, Қозоғистон, Каспий денгизи, Озарбайжон, Грузия ва Европа давлатлари орқали ўтади. Темирйўл ва денгиз транспортидан фойдаланган ҳолда контейнер ташиш амалга оширилади.
2022 йилда Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррель ҳам ЕИ Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни, жумладан, Россиядан мустақил бўлган янги транспорт йўлакларини қуриш орқали кенгайтириш ниятида эканини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди