23:20 / 11.09.2024
69

Эрдўғон: “Халқаро ҳуқуқ Қримни Украинага қайтаришни талаб қилади”

Эрдўғон: “Халқаро ҳуқуқ Қримни Украинага қайтаришни талаб қилади”
Фото: Google Images
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия—Украина можароси Украина ҳудудий яхлитлиги асосида барҳам топишига умид билдирди. Унинг таъкидлашича, Қримнинг Украинага қайтарилиши “халқаро ҳуқуқ талабидир”.

Туркия қарши чиққан ва биринчи кунданоқ тан олмаган Қримнинг аннексия қилиниши Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига етказилган зарарни янада кучайтирди. Унинг мустақиллигини қўллаб-қувватлашимиз доимий ва Қримнинг Украинага қайтарилиши халқаро ҳуқуқ талабидир”, деди Эрдўғон Қрим платформаси етакчиларининг 4-саммитига йўллаган видеомурожаатида.

Туркия президенти ўз мурожаатида Қрим татарлари хавфсизлигини таъминлашни Туркия ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири деб билишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, “ўз ватанидан зўрлик билан қувилган” бу халқнинг фожиаси “80 йилдан бери тиним билмади”.

Ражаб Тоййиб Эрдўғон Украина президенти Владимир Зеленскийга платформа доирасида Қрим татарларининг ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирди. 2021 йилга келиб Қримда 250 мингдан ортиқ қрим татарлари истиқомат қилади.

Бугун, 11-сентябрь куни Латвияда Қрим платформаси саммити бўлиб ўтмоқда. Бу платформа Қрим масаласини халқаро сиёсий кун тартибига қайтаришга қаратилган. Саммитда Қримни Украина назоратига қайтаришнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий йўллари муҳокама қилинади. 2023 йилда саммит Чехияда бўлиб ўтди ва унда беш қитъадан 70 га яқин парламент ва парламент ассамблеялари иштирок этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўғон: “Халқаро ҳуқуқ Қримни Украинага қайтаришни талаб қилади”