Британиянинг Россияга стратегик мағлубият етказишни мақсад қилганини тасдиқловчи ҳужжатлар бизнинг ихтиёримизга келиб тушди, деб хабар қилмоқда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ).
"Ушбу ҳужжатлар Буюк Британияда Россия (ва илгари СССР таркибига кирган мамлакатларда) қўпорувчилик сиёсатини амалга оширишни мувофиқлаштирувчи асосий бўлинма Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича бошқармаси эканлигидан далолат беради. Украинада махсус операция бошланганидан кейин у махсус хизматга айлантирилди, унинг асосий вазифаси — Россияни стратегик мағлубиятга учратишдир", - дея таъкидлайди Россия ФХХ.
Бу фактлар Москвага жўнатилган британиялик дипломатларнинг фаолиятини Россия хавфсизлигига таҳдид деб ҳисоблашга асос бўлади. Шу сабабли Ташқи ишлар вазирлиги ФХХ томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ва Лондоннинг кўплаб нодўстона қадамларига жавоб сифатида Буюк Британия элчихонаси сиёсий бўлимининг олти нафар ходимининг аккредитациясини тўхтатди, уларнинг ҳаракатларида разведка ва қўпорувчилик фаолияти аломатлар аниқланди.
ФХХ шунга ўхшаш фаолиятда гумон қилинаётган британиялик дипломатларнинг хизмат сафарларини муддатидан олдин тўхтатишни талаб қилишини таъкидлади.
Бу ФХХ британияликларнинг Россиядаги разведка ва қўпорувчилик фаолияти фактларини биринчи марта ошкор этаётгани йўқ. Шундай қилиб, февраль ойида разведка хизмати Британия Кенгаши (British Council) Херсон вилоятидаги Киев режими учун разведка билан шуғулланганини аниқлади. Хусусан, бу мақсадда Буюк Британияда яшовчи украиналик қочқинлардан фойдаланилган.
Расмий равишда Британия Кенгаши ўз мақсадини Буюк Британия ва бошқа давлатлар ўртасида таълим, маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш деб атайди, бироқ аслида бу Британия разведка хизматларининг ниқоби, холос, дея таъкидлади Россия ФХХ.
Ким аккредитациядан маҳрум бўлди
“Россия 24” телеканали аккредитациядан маҳрум этилган дипломатларнинг исмларини санаб ўтди:
1. Джессика Дейвенпорт;
2. Каллум Эндрю Дафф;
3. Грейс Элвин;
4. Кетрин Макдоннел;
5. Блейк Паттел;
6. Томас Жон Хиксон Стевинет.
Британия дипломатлари
© ФСБ
Телеканалга ФХХ ходимининг айтишича, бу дипломатлар, хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотлари - чет эл агентлари йиғилишларида қатнашган.
"Ростини айтсам, биз бу цикрдан чарчадик. Ёмғир остида бутун учинчи ҳалқа бўйлаб югуриш, қўшни шаҳарларга бир кунга ташриф буюриб, бир шинжон қаҳва ичиб қайтиш, қаҳратон совуқда скамейкада бир неча соат ўтиришлардан чарчадик. Ёки бирор муҳожирлар манфаатларини ҳимоя қилувчи ННТ йиғинларида иштирок этиш мақсадида хавфсизлик хизматларини чалғитиш учун бир неча марталаб жамоат транспорти ёки такси алмаштиришлардан”, — деди тезкор ходим.
Унинг қайд этишича, Лондон дипломатлар ниқоби остида Россияга разведка ходимларини жўнатади ва асл мақсадини яшириш учун ҳатто ёш болалардан фойдаланади.
ФХХ оператив ходимининг сўзларига кўра, Британия Ташқи ишлар вазирлигининг янги тузилмаси дунёнинг барча етакчи давлатларини глобал можарога жалб қилиш орқали жаҳондаги вазиятни беқарорлаштириш марказига айланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»