Фото: видеодан кадр
Москвадаги “Романов Двор” бизнес марказида жойлашган Wildberries компанияси офиси яқинида отишма содир бўлди.
Хабарга кўра, 17 сентябрь куни Москва вақти билан соат 12:00 атрофида Романов кўчасидаги бинода номаълум шахслар тартибсизлик уюштирган. Материалда аниқланишича, жамоат тартибини бузганлар Wildberries раҳбарияти билан бозор майдони бўйича муносабатларга ойдинлик киритмоқчи бўлган.
Шундан сўнг воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари саккиз нафар эркакни қўлга олган. Бироқ компания офисига ноқонуний киришга уриниш бу билан чекланиб қолмаган.
"Бугун “Романов Двор” бизнес марказидаги офис ёнида ўзаро тўқнашув давом этди. Гувоҳлар отишма ва жароҳатлар ҳақида хабар бермоқда”, дейилади хабарда.
Шу муносабат билан яқин атрофда жойлашган Москва давлат университети (МДУ) журналистика факультети биносида эвакуация эълон қилинган.
Wildberries ва рус бирлашган компаниялари матбуот хизмати хабар беришича, Wildberries компаниянинг ҳаммуассисларидан бири Владислав Бакалчук ҳамда бир гуруҳ қуролланган шахслар офисга ноқонуний киришга уринган.
“Бугун Владислав Бакалчук қуролли соқчилар билан Wildberries компанияси офисига ноқонуний равишда киришга уринди. Айни пайтда вазият барқарор, компания фаолиятини давом эттирмоқда. Компания офисларида Владислав ва унинг вакиллари билан учрашув режалаштирилмаган”, дейилади матбуот хизмати хабарида. Ҳодиса оқибатида бир нафар қўриқчи ҳалок бўлган.
РБК Wildberries матбуот хизматига таяниб хабар беришича, ҳозирда офис яқинидаги вазият барқарор, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Wildberries ҳаммуассиси ташрифи муносабати билан барча зарур чоралар кўрилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади