07:02 / 19.09.2024
38

Эрдўғон: “Туркия Ғарбдан узоқлашмоқда деган баёнотлар бутунлай туҳмат”

Эрдўғон: “Туркия Ғарбдан узоқлашмоқда деган баёнотлар бутунлай туҳмат”
Фото: Google Images
Туркия ташқи сиёсати учун тез-тез танқид қилинади, лекин Туркия Ғарбдан узоқлашмоқда, деган даъволар бутунлай туҳмат эканини Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарадаги чиқиши чоғида маълум қилди.

Туркия раҳбарининг фикрича, Туркияни ташқи сиёсати учун танқид қилганлар глобал жараёнлардан ҳеч нарсани тушунмайди.

Биз Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти каби барча ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш тарафдоримиз ва Туркия барча давлатлар билан алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор”, деди Эрдўғон.

Президент Туркиянинг минтақавий ва глобал куч сифатидаги мавқейини мустаҳкамлаш учун барча имкониятлардан фойдаланилаётганини қўшимча қилди.

Биз юзимизни Ғарбга қаратганмиз, лекин бу Шарқ билан алоқаларни ривожлантирмаймиз, дегани эмас”, деди Туркия президенти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўғон: “Туркия Ғарбдан узоқлашмоқда деган баёнотлар бутунлай туҳмат”