23:54 / 22.09.2024
27

Трамп дебат ўтказиш ҳақидаги Ҳаррис таклифини рад этди

Трамп дебат ўтказиш ҳақидаги Ҳаррис таклифини рад этди
Фото: Reuters
Доналд Трамп АҚШ президентлик сайлови олдидан вице-президент Камала Ҳаррис билан яна бир бор дебат ўтказишдан бош тортди, деб ёзди Reuters.

Аввалроқ, Демократик партия номзоди 23 октябр куни CNN телеканалида республикачи рақиби билан ўзаро қарама-қаршиликка рози бўлган эди.

«Вице-президент Ҳаррис Доналд Трамп билан саҳнани баҳам кўриш учун яна бир имкониятга тайёр ва у 23 октябр кунги дебатга CNN таклифини қабул қилди. Доналд Трамп бу мунозарага кўнишида муаммо бўлмаслиги керак», деган эди Ҳарриснинг сайловолди ташвиқоти раиси Жен О'Мэлли Диллон.

Трамп 5 ноябрдаги сайлов олдидан янги дебатлар бўлмайди, деган аввалги фикрида қолди.

«Янги баҳснинг муаммоси шундаки, энди жуда кеч. Овоз бериш аллақачон бошланди», деди АҚШ собиқ президенти Шимолий Каролина штатининг Уилмингтон шаҳрида ўтказилган митингда.

Ҳаррис ва Трамп илк бор 10 сентябрдаги дебатда учрашган ва сўровлар Демократик партия вакили ғалаба қозонганини кўрсатган эди.

Трамп июн ойида президент Жо Байден билан ҳам дебат ўтказди ва кўпчилик унинг ғалаба қозонганини тасдиқлагандан кейин, Байден сайлов кампаниясини тарк этган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп дебат ўтказиш ҳақидаги Ҳаррис таклифини рад этди