Фото: Kaktus.media
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиев Ўш шаҳридаги болалар боғчасининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида ўз ходимлари ва уларнинг рафиқаси олдига «имкон қадар кўпроқ болали бўлиш» вазифасини қўйди.
Ташиев ўз нутқида «Давлат томонидан ходимларнинг яшаш ва меҳнат шароитлари яхшиланмоқда, иш ҳақи оширилмоқда, шунинг учун сизлар бор кучингиз, билимингиз, касбий фазилатларингизни кечаю кундуз миллий хавфсизликни таъминлашга йўналтиришингиз зарур», деб таъкидлади.
Шунингдек, у ходимларининг хотинига ҳам мурожаат қилди.
«Эрингизга яхши ғамхўрлик қилинг, агар улар кечқурун ёки ҳатто эрталаб келса, тўғри тушунинг. Улар жуда мураккаб ишда хизмат қилмоқда. Шундай экан, сизларга раҳмат, алоҳида раҳмат. Соғлом бўлинг, фарзандларингизни яхши тарбияланг. Ҳар бир оилада камида 5-6 бола бўлиши керак. Шунда Қирғизистон гуллаб-яшнайди. Турмуш қурганингиздан сўнг, ёшингиз ва соғлиғингиз имкон беради, туғинг, кўпроқ туғинг! Бизнинг ходимлар эса ҳамма нарсани таъминлайди: уй, пул. Улар буни эплайди», деди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари.
Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Қирғизистонда аёллар ўртача ҳисобда уч ва ундан ортиқ, қишлоқларда эса 4 ва ундан ортиқ бола туғади. Туғилишнинг умумий коэффициенти репродуктив ёшдаги аёлга 3,0 болани ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”