БМТ маълумотларига кўра, Россиянинг кенг миқёсли босқини бошланганидан бери Украина аҳолиси 10 миллион кишига ёки тахминан чоракга камайди.
Бу қочқинлар оқими, туғилишнинг пастлиги ва урушда ўлим даражаси туфайли содир бўлди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Шарқий Европадаги Аҳоли жамғармаси раҳбари Флоренс Бауэрнинг айтишича, 2022 йил февраль ойидаги босқин шусиз ҳам оғир демографик вазиятни ёмонлаштирган.
«Туғилиш даражаси кескин камайди ва ҳозирда ҳар бир аёлга бир бола тўғри келади, бу дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири», деди у. Аҳоли барқарорлигини таъминлаш учун ҳар бир аёлга 2,1 бола туғилиши керак.
Украина аҳолисининг қисқаришининг энг катта улуши қочқинлар ҳисобига тўғри келади – 6,7 миллион украиналиклар хорижда, асосан Европада яшайди. Урушда одамларнинг ўлими демографик вазиятга ҳам таъсир қилди.
Уруш арафасида Украинада деярли 42 миллион киши яшагани айтилади. Солиштириш учун айтиш мумкинки, СССР парчаланиши арафасида мамлакат аҳолиси 52 млн киши бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”