Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Украина НАТОга фақат 1991 йилдаги халқаро тан олинган чегаралари доирасида таклиф қилинишини истайди, шунингдек, Россия фойдасига босиб олинган ҳудудлар эвазига НАТОга аъзо бўлишдан бош тортади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленскийга таяниб, “Страна.уа” хабар берди.
"Биз буни муҳокама қилмаймиз. Лекин, менинг фикримча, оммавий ахборот воситаларига бу маълумотлар тасодифий тарқатилмаган. Эҳтимол, баъзи ҳамкорларимизда шундай фикрлар бўлиши мумкин. Шу сабабли улар бу масалани мен билан тўғридан-тўғри муҳокама қилишмаяпти, балки оммавий ахборот воситалари орқали, шубҳасиз, унинг қай даражада қабул қилинишини синаб кўрмоқда. Менимча, ҳамма нарса Украина жамиятига боғлиқ", деди Украина раҳбари.
Зеленский айнан уруш тугагунча НАТОга аъзолик борасида таклиф олишни хоҳлаши, чунки бу халқаро тан олинган чегаралар доирасида берилишини айтди. Шунингдек, сиёсатчи “бизнинг йўлимиз қандай бўлишидан қатъи назар”, юридик жиҳатдан “ҳеч ким оккупация қилинган ҳудудларни бошқа давлатлар ҳудуди сифатида тан олмаслигини” билдирди. У НАТОга аъзолик шартлари ва муддати бўйича “турли форматлар бўлиши мумкин”лигини айтди.
Зеленский урушнинг қизғин босқичини якунлаш учун биринчи қадам ўзаро энергетика инфратузилмаси объектларига ҳужум қилишни тўхтатиш эканини таъкидлади.
Бошқача айтганда, биз уларнинг энергетика инфратузилмасига ҳужум қилмаймиз, улар бизникига ҳужум қилмайди, деди у.
Украина президенти бундай келишув эскалацияни пасайтириш йўлида “муҳим қадам” бўлишини хулоса қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди