20:43 / 30.10.2024
56

Ҳиндистонлик миллионер Ратан Тата барча бойлигини итига мерос қолдирди

Ҳиндистонлик миллионер Ратан Тата барча бойлигини итига мерос қолдирди
Бизнес-магнат Ратан Тата 86 ёшида Мумбайда вафот этди. Унинг ҳеч қачон оиласи ва фарзандлари бўлмаган. Ўлимидан икки ҳафта ўтгач, у бойлигининг катта қисмини (118 миллион доллар) севимли ити — Тито лақабли немис овчаркасига, бир қисмини эса бош ёрдамчиси Конар Суббиаҳга ҳамда ошпази Ражан Шоуга васият қилгани маълум бўлди. Тата мулкининг жуда кам қисмини ака-ука ва опа-сингилларига қолдирган.

Фото: Тhе Times
Ратан Тата ўз васиятномасида унинг уй ҳайвонига “чексиз ғамхўрлик қилиш” шартлигини кўрсатди. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, унинг ити ўлимигача Ратаннинг ёнида бўлган, деб ёзади Тhе Times нашри.

Ҳиндистонлик бизнесмен бутун умри давомида ҳайвонларга нисбатан ўзининг раҳм-шафқати ва меҳри билан ажралиб турган. Tata Group штаб-квартирасидаги дарвозабонларга ҳеч қачон қаровсиз ҳайвонларни орқага қайтармаслик кераклиги айтилган. Ратаннинг яқин дўсти Суҳел Сетнинг сўзларига кўра, Титога ғамхўрлик қилаётган ёрдамчи ва ошпазга қолдирилган маблағ миқдори жуда катта:

Эндиликда улар умри давомида ҳеч қачон ишлашга мажбур бўлмайди”, дейди тадбиркорнинг дўсти.

Фото: Forbes India
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Татани “бизнес лидери, раҳмдил инсон ва буюк шахс” деб атади.

Ратан Тата 1937 йилда Бомбейда (ҳозирги Мумбай) туғилган. У ёшлигида меъмор бўлишни орзу қилган ва АҚШда яшаб юрган пайтида уни тарбиялаган бувиси уйга қайтиб, оилавий бизнесда ишлашни илтимос қилган. Шундай қилиб, Татанинг TISCО номли туз ва пўлат ишлаб чиқарувчи компаниясидаги фаолияти бошланган. 1991 йилдан бошлаб Тата оилавий бизнесни бошқара бошлади ва йиллар давомида корхона 100 дан ортиқ компанияларни бирлаштирган йирик корпорацияга айланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонлик миллионер Ратан Тата барча бойлигини итига мерос қолдирди